Канада ижрочи ҳукумати бошқарувчиси Жули Пейетт иш жойида «заҳарли муҳит» яратганликда айбланганидан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилди, дея хабар берди РБК.

Унинг идорасидаги ходимлар жамоат олдида ҳақорат қилишлар ва камситилишлар бўлганидан шикоят қилишган. 2020 йил июль ойида Канада Махфий кенгаши идораси, CBC телеканалининг хабарига жавобан текширув ишларини бошлаб юборган эди. Телеканал хабарида 10 нафардан ортиқ шахслари сир сақланган давлат хизматчилари Пейеттнинг Ридо-холл резиденцияси ходимларини омма олдида сўккани ва ҳақорат қилгани айтилган. Айбловлар унинг ёрдамчиси Ассунто ди Лоренцога ҳам тегишли эди.

5 январь ҳолатига кўра, Ридо-холл резиденцияси даъволарга жавобан қонуний вакиллик учун ҳукумат маблағларидан 150 минг доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган.

Канада генерал-губернатори Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг вакили ҳисобланади. Жули Пейетт ушбу лавозимда 2017 йил 2 октябрдан бери фаолият юритиб келаётган эди. Бунгача у космонав бўлган ва Discovery ва Endeavour кемалари парвозларида қатнашган.