Мўғулистон бош вазири кўзи ёриган билан боғлиқ жанжалдан сўнг истеъфога чиқди

Мўғулистон бош вазири Ухнаагийн Хурэлсух кўзи ёриган аёлнинг иссиқ устки кийимсиз ҳолда коронавирус билан касалланганлар касалхонасига олиб борилгани билан боғлиқ можаро туфайли юзага келган норозиликлардан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилди. Aввалроқ, бош вазир ушбу воқеа сабабли Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркибини ишдан бўшатишни таклиф қилганди. У ўз нутқида содир бўлган нарсадан афсусда эканлигини айтди. «Менинг икки вазирим истеъфога чиқишга қарор қилишди. Мен Вазирлар Маҳкамасини тузганимда, уларнинг барчаси билан бир гуруҳ бўлиб ишлашни режалаштиргандим. Шунинг учун мен бош вазир сифатида масъулиятни ўз зиммамга олиб, жамоатчилик талабларини қабул қилишим керак», — дея таъкидлади бош вазир. — ТАСС.

ИҲЕС Украинани «Майдан» иштирокчиларининг даъволари учун 300 минг евродан ортиқ товон пулини тўлашга мажбурлади

Украина ҳукумати 2013−2014 йилларда Киев ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги «Майдан» ҳаракатлари билан боғлиқ воқеаларнинг 39 иштирокчисининг даъволари учун 322 минг евро товон пулини тўлашга мажбурланди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲЕС) маълум қилди. «ИҲЕС Украина Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Европа конвенциясининг 3-моддаси (қийноққа солиш ва қадр-қимматни камситадиган муносабатларни тақиқлаш), 11-модда («Йиғилиш ва бирлашиш эркинлиги»), шунингдек, 2-модда («Яшаш ҳуқуқи») ва 8-моддасини («Шахсий ҳаётни ҳурмат қилиш ҳуқуқи») бузганликларини бир овоздан тасдиқлади. Даъвогаларнинг 38 нафари Украина, бир нафари Арманистон фуқаролари. Ўз навбатида, суд ҳукумат қасддан зўравонлик чораларини қўллаган ва бир намойишчининг ўлими учун давлат жавобгар деган хулосага келди. «Кўплаб ҳибсга олиш буйруқлари ўзбошимчалик билан қилинган ва расмийлар ҳаддан ташқари зўравонлик ва ноқонуний ҳибсга олиш усулларини қўллаган ҳолда дастлаб тинч намойишларни бузишга уринди», — дейилади баёнотда. — ТАСС.

Буюк Британия фуқаролари учун Европа Иттифоқига киришга тақиқ кўйилиши мумкин

Европа Иттифоқи мамлакатлари ўз ҳудудларига Буюк Британия фуқароларига киришни тақиқлаши ва у билан барча йўловчи транспорт алоқаларини тўхтатиши мумкин, дея The Times ёзмоқда. «Европа Иттифоқига аъзо давлатлар аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилишни зарур деб ҳисобласа, коронавирус кенг тарқалган мамлакатлардан (Европа Иттифоқига кирмайдиган мамлакатлар) киришга вақтинча тақиқ қўйишлари мумкин», — дейилади таклифда. Германия канцлери Aнгела Меркель томонидан қаттиқ қўллаб-қувватланган ушбу таклиф ҳозирда Европа Иттифоқига кўриб чиқилиши учун юборилган. Нашрнинг ёзишича, ушбу тақиқ аввало Буюк Британияга тааллуқли бўлиши мумкин, чунки мамлакатда коронавируснинг авж олиши кузатилмоқда. — The Times.

АҚШ ЖССТ ва Париж иқлим келишувига қайтмоқда

AҚШ президенти Жо Байден собиқ президент Дональд Трампнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан (ЖССТ) чиқиш тўғрисидаги қарорини бекор қиладиган фармонни имзолади. AҚШни ЖССТга қайтариш тўғрисидаги қарор Байден президентлик лавозимига киришганидан сўнг қабул қилган биринчи қарорлардан бири бўлди. Ушбу қарор қабул қилинмаганда, АҚШ расмий равишда 2021 йил 6 июлда ташкилотдан чиқиб кетган бўлар эди. Шунингдек, Байден AҚШнинг Париж иқлим келишувига қайтишини имзолади. — Интерфакс.