Ҳукуматнинг 26 февралдаги қарори билан 2021−2025 йилларда судларнинг бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, йиллар кесимида республика бўйича жами 31 та янги суд бинолари қурилади ва 107 таси реконструкция қилинади. Шу жумладан, Тошкентда 3 та судга (Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари, Тошкент туманлараро иқтисодий суди ва ЖИБ Миробд туман судига) янги бино қуриш кўзда тутилган.

Барча лойиҳаларнинг дастлабки қиймати — 643,944 млрд сўмни ташкил этмоқда. Шундан бино қурилишига — 453,136 млрд, реконструкцияга қилишга — 190,808 млрд сўм ажратилади.

Мазкур объектларнинг буюртмачиси этиб эса Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ягона буюртмачи хизмати» ИК белгиланган.