27 февраль соат 03:51 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, «Шарқ» МФЙ, Гулистон кўчаси 9А-уй манзилида жойлашган «Шовотландия» МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига жалб этилган 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаларидан биринчиси соат 03:54 да етиб борган. Соат 04:37 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

«Ёнғин оқибатида кафенинг том қисми ҳамда ички жиҳозлари 150 кв.м. майдони ёниб жиддий зарарланган. Ачинарлиси ёнғин оқибатида жабрланганлар мавжуд», — дейилади хабарда.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ИИББ раҳбарияти, прокуратура, Соғлиқни сақлаш ва коммунал хизматлар мутахассислари, ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштируви олиб борилмоқда.