Араб давлатларида илк аёл-астронавт пайдо бўлади
12 апрель 2021, 12:23

Араб давлатларида илк аёл-астронавт пайдо бўлади

Нура ал-Матруш араб давлатларидаги илк аёл-астронавтга айланади. У ва Муҳаммад ал-Мулла БААда 4 минг нафар номзод орасидан танлаб олинди. Улар тез орада NASA астронавтлар тайёрлаш дастурига қўшилишади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудида ҳамкорлик марказини қуришади
12 апрель 2021, 10:42

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудида ҳамкорлик марказини қуришади

Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари икки мамлакат чегараси ҳудудида «Марказий Осиё» халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик маркази қурилишига старт беришди. Марказ орқали суткасига икки томонга 35 минг киши ва 5000 дона юк машиналари ўтиши мумкин бўлади.

Саҳарлик ва ифторлик учун таомлар рўйхати
12 апрель 2021, 10:30

Саҳарлик ва ифторлик учун таомлар рўйхати

Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун мазали ва тўйимли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

ДХХнинг собиқ биноси, «Малика», «Сижжак» ва бошқа объектлар сотувга қўйилди
11 апрель 2021, 20:45

ДХХнинг собиқ биноси, «Малика», «Сижжак» ва бошқа объектлар сотувга қўйилди

«Бродвей»даги ДХХнинг собиқ биноси, «Малика» бозори ва бошқа объектлар, шу жумладан биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш зонасини сотиб олишга аризалар қабули бошланди.

Хоразмда 19 ёшли келин осилган ҳолда топилди
11 апрель 2021, 17:29

Хоразмда 19 ёшли келин осилган ҳолда топилди

Хоразм вилоятининг Шовот туманида 19 ёшли Мухлиса Қадамбоева осилган ҳолда топилди. Ижтимоий тармоқларда унинг ҳомиладор бўлгани ҳамда эри ва унинг оиласи томонидан калтаклаб келингани ҳақида маълум қилинди. Прокуратура ушбу хабарни ўрганмоқда. Вазият юзасидан Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдирди.

Термизда ўқувчи қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
11 апрель 2021, 16:20

Термизда ўқувчи қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Термиз прокурори 16 ёшли ўқувчи қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ўтказилган қўшимча текширув ҳаракатлари натижасига кўра, «мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида» жиноят иши қўзғатилди.

Қурилиш вазирлиги «Наврўз» қабуллар уйи авария ҳолатида бўлганини маълум қилди
11 апрель 2021, 12:48 1

Қурилиш вазирлиги «Наврўз» қабуллар уйи авария ҳолатида бўлганини маълум қилди

«Наврўз» қабуллар уйи бузилиши бошланганидан икки кун ўтиб Қурилиш вазирлиги бино пойдевори 27 смга чўкканини маълум қилди. Мажмуа авария ҳолатида бўлгани сабабли уни реконструкция қилиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган.

Эмлаш рўзани бузадими — Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати жавоби
11 апрель 2021, 11:35

Эмлаш рўзани бузадими — Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати жавоби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан эмлаш, шунингдек, укол қилиш рўзани бузадими, деган саволга жавоб берди.

Ўсимлик ёғи нархи ошишининг сабаби маълум қилинди
10 апрель 2021, 23:00 5

Ўсимлик ёғи нархи ошишининг сабаби маълум қилинди

Ўсимлик ёғи нархининг ўсиши ташқи бозорда нархлар ошиши билан боғлиқ, дея хабар қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси. Қўмита мамлакатда ёғ захиралари етарлича эканини ва нархларни барқарорлаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Метро эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланишига сабаб бўлган уч ходим ишдан бўшатилди
10 апрель 2021, 21:35

Метро эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланишига сабаб бўлган уч ходим ишдан бўшатилди

Метро поезди эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланиши ортидан олиб борилган ўрганишлардан сўнг ҳаракат таркибининг машинисти, электр-чилангари ва катта устаси ишдан бўшатилди. Элеткродепо раҳбари ўринбосари ойлигининг 40 фоизи миқдорида жаримага тортилди, дея хабар қилди «Тошкент метрополитени».

Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарияти тайинланди
10 апрель 2021, 19:19

Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарияти тайинланди

Президент фармони билан Азиз Абдуҳакимов номзоди бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири сифатида тасдиқланди. Қолаверса, президент қарорлари билан унинг ўринбосарлари ҳам тайинланмоқда.

Спорт соҳасида ҳафта давомида содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 апрель 2021, 14:05

Спорт соҳасида ҳафта давомида содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ЕЧЛ ўйинлари натижаси, Наманганда футбол мухлисларининг тартибсизлиги, медаллар олган ўзбекистонлик дзюдочилар, «Насаф»ни ОФК Кубоги гуруҳ босқичига «олиб чиққан» АГМК ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Метрополитен ҳаракат вақтида вагонлардан бирининг эшиги очиқ қолганини ўрганишни бошлади
10 апрель 2021, 12:58

Метрополитен ҳаракат вақтида вагонлардан бирининг эшиги очиқ қолганини ўрганишни бошлади

«Тошкент метрополитени» вагонлардан бирининг эшиги ёпилмай қолгани учун кечирим сўраб, хизмат текшируви бошланганини маълум қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
9 апрель 2021, 22:17

Жаҳон янгиликлари дайжести

Мисрда уч минг йиллик шаҳар топилгани, Япониянинг Фукусимадан тозаланган радиоактив сувни океанга оқизиши, Норвегия бош вазирининг карантин чекловларини бузганлиги учун жаримага тортилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Термизда вояга етмаган қизни зўрлаган шахсга жиноят иши қўзғатиш рад этилган
9 апрель 2021, 20:13

Термизда вояга етмаган қизни зўрлаган шахсга жиноят иши қўзғатиш рад этилган

Термизда мактаб ўқувчиси бўлган вояга етмаган қизнинг номусига тегиш ҳолати Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди. Сенатор Фарҳод Боқиев шаҳар ИИО ФМБ жиноят ишини қўзғатишни рад этгани ва бир йилдан зиёдроқ вақт мобайнида гумондорга чора кўрилмаганини маълум қилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
9 апрель 2021, 18:33

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Анвар Асамов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасига ўтди. Унинг аввалги лавозимига Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Бахтиёр Раҳимов тайинланди.

2021 йил учун фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди
9 апрель 2021, 17:37

2021 йил учун фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистонда 2021 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.

«Наврўз» қабуллар уйи ўрнида «улкан кутубхона» қурилади
9 апрель 2021, 17:17 1

«Наврўз» қабуллар уйи ўрнида «улкан кутубхона» қурилади

Тошкент ҳокимлиги Миллий боғ ҳудудида маданий-маърифий комплекс қурилиши бошланганлиги ҳақида хабар берди. Бу ерда жойлашган «Наврўз» тўйхонасининг бузилиши пойтахт аҳолиси учун кутилмаган янгилик бўлди. Унинг ўрнига 1,5 млн китоб фондига эга кутубхона қурилиши кутилмоқда. «Газета.uz» мухбири қурилиш жойида бўлди.

Қиролича Елизаветанинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филип оламдан ўтди
9 апрель 2021, 16:24 1

Қиролича Елизаветанинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филип оламдан ўтди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филип 99 ёшида вафот этди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
9 апрель 2021, 16:23

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 4 сўмга кўтарилди ва жами 10 478 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса бироз арзонлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг