Жаҳон янгиликлари дайжести
30 июн 2021, 21:29

Жаҳон янгиликлари дайжести

ЕОИИда иш қидиришнинг ягона тизими жорий этилиши, ЖССТ Хитойни безгакдан ҳоли мамлакат деб эълон қилгани, Канадада рекорд даражадаги иссиқлик қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Янги ўқув йилидан таълим кредити 14 фоизда 7 йилга берилади — президент
30 июн 2021, 20:55 3

Янги ўқув йилидан таълим кредити 14 фоизда 7 йилга берилади — президент

Ўзбекистон президенти ёшлар билан учрашувда янги ўқув йилидан бошлаб таълим кредити 14 фоизда 7 йилга берилишини маълум қилди. Шунингдек, «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларига ОТМда ўқишнинг биринчи йили учун контракт бюджетдан тўлаб берилиши айтилди.

Фаол ёшлар депутат ва сенаторларга бириктирилади
30 июн 2021, 20:45 2

Фаол ёшлар депутат ва сенаторларга бириктирилади

Президент Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида фаол ёшлар юқори ва қуйи палата аъзоларига бириктирилиши, маҳаллий кенгашларда ҳам ёшлар парламенти ташкил этилишини маълум қилди. «Ушбу тизим асосида сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизлар парламент ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз», — деди у.

30 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 июн 2021, 20:30

30 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Депутатлар янги қонун лойиҳаси ҳақида фикри, Навоийда қоидабузарликларни суратга олган фуқаролар таксичилар томонидан калтакланиши, Жиззах шаҳрида Ҳиндистон университети ташкил этилиши, Волгоградда 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» ағдарилиши — «Газета.uz»нинг 30 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг бироз пасайди
30 июн 2021, 16:09

Долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг бироз пасайди

Долларнинг расмий курси 14,30 сўмга пасайди ва жами 10 591,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

Поп туманида пиёда Nexia автомашинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди
30 июн 2021, 16:02

Поп туманида пиёда Nexia автомашинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди

Наманган вилоятининг Поп туманида Nexia русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган. Жабрланувчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Владимир Путин коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланганини маълум қилди
30 июн 2021, 15:02 1

Владимир Путин коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланганини маълум қилди

Россия президенти коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини қабул қилган. Путин вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланганида кечқурун иситмаси 37,2 даражага кўтарилиб, кундузи 36,6 даражани ташкил қилганини айтган.

Ўзбекистонда янги меҳрибонлик уйларини очмаслик таклиф этилмоқда
30 июн 2021, 14:28 1

Ўзбекистонда янги меҳрибонлик уйларини очмаслик таклиф этилмоқда

Тошкентда ноинституционллаштиришни тезлаштириш бўйича биринчи халқаро конференция ўтказилди. Тадбир иштирокчилари янги интернат муассасаларининг очилишига йўл қўймасликни ва мавжуд муассасаларни ижтимоий хизматлар марказларига айлантиришни таклиф қилишди.

Волгоградда 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» ағдарилди
30 июн 2021, 13:17

Волгоградда 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» ағдарилди

Россиянинг Волгоград вилоятида 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» зовурга ағдарилиб кетди. 13 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Жиззах шаҳрида Ҳиндистоннинг Sambhram университети ташкил этилди
30 июн 2021, 12:57

Жиззах шаҳрида Ҳиндистоннинг Sambhram университети ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Жиззахда Ҳиндистоннинг Sambhram университети ташкил этилди. Битирувчиларга Ўзбекистон ва Ҳиндистонда тан олинадиган диплом берилади. Университетга ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 20 фоизини ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари ажратилади.

Бухорода 14 ёшли қизни зўрлаб, ишқий муносабатга мажбурлаган чўпон 3 йилга қамалди
30 июн 2021, 12:50

Бухорода 14 ёшли қизни зўрлаб, ишқий муносабатга мажбурлаган чўпон 3 йилга қамалди

Бухоро вилоятида вояга етмаган 14 ёшли қизни зўрлаб, кейинчалик уни қўрқитиб, ишқий муносабат қилишга мажбурлаб келган 32 ёшли эркакка уч йил қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистон яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда
30 июн 2021, 11:56

Ўзбекистон яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2019 йил Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши 52,11 фоизни ташкил этган. Мараказий Осиёнинг бошқа давлатларида эса бу кўрсаткич нисбатан пастроқ. Тожикистон ЯИМда яширин иқтисодиёт 40,7 фоизни, Қозоғистонда 36,6 фоизни ва Қирғизистонда эса 30,5 фоизга тўғри келган.

Қозоғистон ўзбек гилосини кейинчалик Дубайда сотиш учун харид қилади
30 июн 2021, 11:48

Қозоғистон ўзбек гилосини кейинчалик Дубайда сотиш учун харид қилади

Қозоғистон cавдо ва интеграция вазири Бахит Султонов Ўзбекистонга сафари давомида иккита шартнома имзолашга эришди. Хусусан, Қозоғистон компанияси ўзбек гилосини кейинчалик Дубай савдо тармоқларида сотиш учун харид қилишни режалаштирмоқда.

29 июнь куни Ўзбекистонда 3 нафар коронавирус бемори вафот этди, 487 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди
30 июн 2021, 11:25

29 июнь куни Ўзбекистонда 3 нафар коронавирус бемори вафот этди, 487 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Кеча Ўзбекистонда 487 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 647 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Евро-2020. Бельгия — Италия, Украина — Англия. Мусобақанинг ¼ финал жуфтликлари аниқланди
30 июн 2021, 10:50

Евро-2020. Бельгия — Италия, Украина — Англия. Мусобақанинг ¼ финал жуфтликлари аниқланди

Европа чемпионатининг нимчорак финал учрашувлари якунига етди ва чорак финал жуфтликлари номи аниқ бўлди. Чорак финал ўйинлари 2 ва 3 июль кунлари ўтказилади. Мазкур босқичдаги қарама-қаршиликлар орасида Бельгия — Италия, Украина — Англия баҳслари ўрин олган.

Навоийда қоидабузарликларни суратга олган фуқаролар таксичилар томонидан калтакланди
30 июн 2021, 10:13

Навоийда қоидабузарликларни суратга олган фуқаролар таксичилар томонидан калтакланди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида бир неча такси ҳайдовчилари қоидабузарликларни суратга олган 2 нафар фуқарони калтаклашди. Таксичилар уларнинг суратга олган телефонини тортиб олишган ва Spark автомашинасига моддий зарар етказган.

«Ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш сони ошган». Депутатлар янги қонун лойиҳаси ҳақида
30 июн 2021, 10:07

«Ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш сони ошган». Депутатлар янги қонун лойиҳаси ҳақида

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши кутилмоқда. Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров бунга ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш сони ошиб бораётганлигини сабаб қилиб кўрсатди. Депутат Дониёр Ғаниев бундай ҳолатлар ички ишлар органлари ходимларининг соғлиғига зарар бўлаётганлигини таъкидлади.

Яна 1 млн доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди
30 июн 2021, 09:27

Яна 1 млн доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги 1 млн дозаси олиб келинди.

Қашқадарёда кафе, ошхона, чойхоналарнинг соат 22:00гача ишлашига рухсат берилди
29 июн 2021, 23:16

Қашқадарёда кафе, ошхона, чойхоналарнинг соат 22:00гача ишлашига рухсат берилди

Қашқадарё вилоятида 28 июндан ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, билярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 22:00 гача рухсат берилади. Шунингдек, карантин бўйича бошқа бир қатор тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 июн 2021, 22:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

Эстония президентининг БМТда аёллар ва болалар ҳуқуқлари жаҳон ҳимоячиси бўлгани, Покистонда TikTok’нинг блоклангани, Беларуснинг «Шарқий шериклик» ташаббусидаги иштирокини тўхтатаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг