Яна 1 млн доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги 1 млн дозаси олиб келинди.

«Ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш сони ошган». Депутатлар янги қонун лойиҳаси ҳақида

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши кутилмоқда. Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров бунга ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш сони ошиб бораётганлигини сабаб қилиб кўрсатди. Депутат Дониёр Ғаниев бундай ҳолатлар ички ишлар органлари ходимларининг соғлиғига зарар бўлаётганлигини таъкидлади.

Навоийда қоидабузарликларни суратга олган фуқаролар таксичилар томонидан калтакланди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида бир неча такси ҳайдовчилари қоидабузарликларни суратга олган 2 нафар фуқарони калтаклашди. Таксичилар уларнинг суратга олган телефонини тортиб олишган ва Spark автомашинасига моддий зарар етказган.

Қозоғистон ўзбек гилосини кейинчалик Дубайда сотиш учун харид қилади

Қозоғистон cавдо ва интеграция вазири Бахит Султонов Ўзбекистонга сафари давомида иккита шартнома имзолашга эришди. Хусусан, Қозоғистон компанияси ўзбек гилосини кейинчалик Дубай савдо тармоқларида сотиш учун харид қилишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2019 йил Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши 52,11 фоизни ташкил этган. Мараказий Осиёнинг бошқа давлатларида эса бу кўрсаткич нисбатан пастроқ. Тожикистон ЯИМда яширин иқтисодиёт 40,7 фоизни, Қозоғистонда 36,6 фоизни ва Қирғизистонда эса 30,5 фоизга тўғри келган.

Бухорода 14 ёшли қизни зўрлаб, ишқий муносабатга мажбурлаган чўпон 3 йилга қамалди

Бухоро вилоятида вояга етмаган 14 ёшли қизни зўрлаб, кейинчалик уни қўрқитиб, ишқий муносабат қилишга мажбурлаб келган 32 ёшли эркакка уч йил қамоқ жазоси тайинланди.

Жиззах шаҳрида Ҳиндистоннинг Sambhram университети ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Жиззахда Ҳиндистоннинг Sambhram университети ташкил этилди. Битирувчиларга Ўзбекистон ва Ҳиндистонда тан олинадиган диплом берилади. Университетга ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 20 фоизини ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари ажратилади.

Волгоградда 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» ағдарилди

Россиянинг Волгоград вилоятида 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» зовурга ағдарилиб кетди. 13 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Ўзбекистонда янги меҳрибонлик уйларини очмаслик таклиф этилмоқда

Тошкентда ноинституционллаштиришни тезлаштириш бўйича биринчи халқаро конференция ўтказилди. Тадбир иштирокчилари янги интернат муассасаларининг очилишига йўл қўймасликни ва мавжуд муассасаларни ижтимоий хизматлар марказларига айлантиришни таклиф қилишди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Карантин чекловлари борми ёки йўқми?

Коронавирус тарқалиши сабабли 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилди. Лекин оммавий тадбирларни ушбу чекловларга амал қилмаган ҳолда ташкиллаштириш давом этмоқда, жамоат транспортида уларга риоя қилишнинг эса иложи йўқ.

Ўзбек сўмининг эволюцияси — фото

1994 йилда Ўзбекистон миллий валютаси қабул қилинган. Шу йилда 1 дан 100 гача бўлган номиналда сўм банкноталари муомалага чиқарилган. Сўнгги 5 йил ичида эса яна беш хил номиналда банкноталар жорий қилинди. «Газета.uz» ўзбек сўмининг 1994 йилдан кейин чиқарилган барча банкнотларини эслайди.

«Йўл қоидасини бузганлик учун жарима одамлар учун жуда қиммат бўлиши керак». Самарқанд бош режаси ҳақида интервью

Йўл қоидасини бузганлик учун жарималар қандай вазифани бажаради, нима учун жариманинг миқдори одамлар учун жуда қиммат бўлиши керак ва шаҳарларда пуллик автотураргоҳлар нима учун кераклиги ҳақида Самарқанд бош режасини ишлаб чиқаётган россиялик мутахассисларнинг «Газета.uz»га берган интервьюсида.