Айни кунгача Ўзбекистонда жами 3 541 442 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 2 074 701 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 199 541 нафарни, 3-босқич эмланганлар 267 200 нафарни ташкил қилди.

29 июнда Ўзбекистон бўйлаб 132 185 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 76 074 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 24 954, 3-босқич эмланганлар 31 157 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (426 456 доза), Фарғона вилоятида (406 030 доза), Андижон вилоятида (394 690 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 487 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 29 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110 677 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 647 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 107 063 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 736 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2878 нафар бемор даволанмоқда.