26 июнь куни Поп туманида пиёда Nexia автомашинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди, дея хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Ҳодиса соат 08:30 ларда, Пунгон-Ғурумсарой-Поп йўлининг 24 км.да, туманнинг «Уйғур» МФЙ ҳудудида содир бўлган.

Маълум қилинишича, 75 ёшли фуқаро Nexia русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлини кесиб ўтаётган 38 ёшли фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.