Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашадиган Тошкент вилоятилик спортчиларга мукофотлар топширилди
5 июл 2021, 13:33

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашадиган Тошкент вилоятилик спортчиларга мукофотлар топширилди

Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган бир гуруҳ Тошкент вилояти спортчиларига уй, Spark русумли автомобиллар ҳамда пул мукофотлари топширилди. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев мусобақадан олдин спортчиларнинг кайфиятини кўтариш кераклиги ҳақида айтган эди. «Қанча уларни эътироф этсак уларда ғалабага эҳтиёж пайдо бўлади», — деган эди президент.

Тожикистон яна мингдан ортиқ афғон ҳарбийларини қабул қилди
5 июл 2021, 12:26

Тожикистон яна мингдан ортиқ афғон ҳарбийларини қабул қилди

5 июлга ўтар кечаси «Толибон» кучлари Афғонистоннинг Бадахшон провинциясидаги олтита округни ўз назоратига олди. Тожикистон қўшни давлат ҳудудига чекинган Афғонистон ҳукумат қўшинларининг 1000 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларини қабул қилди.

Жума кунидан бошлаб ҳаво ҳарорати пасаяди
5 июл 2021, 11:54 1

Жума кунидан бошлаб ҳаво ҳарорати пасаяди

Ҳафтанинг катта қисми давомида ҳаво ҳарорати +41…+43, жанубда ва чўл ҳудудларида +44…+46 даражагача бўлиши кутилмоқда. Жума кунидан бошлаб республика ҳудудига салқин ҳаво массалари кириб келади ва иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси билан учрашади
5 июл 2021, 11:31

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси билан учрашади

Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашади. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг трансформацияси юзасидан тақдимот ва Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланганидан сўнг мобил VPN бирданига оммалашди
5 июл 2021, 11:01

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланганидан сўнг мобил VPN бирданига оммалашди

Ўзбекистонда TikTok, Twitter ва «ВКонтакте» ижтимоий тармоқлар фаолиятига чеклов қўйилганидан сўнг, VPN дастурига талаб бирданига ортди. Сўнгги марта бундай ҳолат 2018 йилнинг кузида, Facebook ва YouTube блокланганида кузатилган эди.

4 июль куни Ўзбекистонда 4 нафар коронавирус бемори вафот этди, 475 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди
5 июл 2021, 10:40

4 июль куни Ўзбекистонда 4 нафар коронавирус бемори вафот этди, 475 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Кеча Ўзбекистонда 475 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 304 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонга 40 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди
5 июл 2021, 10:27

Ўзбекистонга 40 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди

Бугун тунда Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 40 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. 10 июнь куни «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти келтирилган эди.

Филиппинда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида 50 киши вафот этди
5 июл 2021, 10:04

Филиппинда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида 50 киши вафот этди

Филиппиннинг жануби-ғарбий қисмида C-130 самолёти қулаши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди. Улар орасида 47 нафар ҳарбий ва 3 нафар тинч аҳоли вакиллари бор. Ҳодиса натижасида 49 нафар аскар жабрланган.

«Ижтимоий тармоқларни бир ойга ёпиб, ҳаммани китоб, газетага ўтқазиш керак» — Наманган вилояти ҳокими
5 июл 2021, 08:36 3

«Ижтимоий тармоқларни бир ойга ёпиб, ҳаммани китоб, газетага ўтқазиш керак» — Наманган вилояти ҳокими

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ёшлар кўпроқ китоб ва газеталарни ўқишлари учун ижтимоий тармоқларни бир ойга ёпишни таклиф қилди. Ўз навбатида, депутат Расул Кушербаев ахборот асрида ижтимоий тармоқларни чеклашни кулгули ва абсурд қарор деб атади.

«Зарафшон Миллий табиат боғи»да ёнғин содир бўлди
4 июл 2021, 18:46

«Зарафшон Миллий табиат боғи»да ёнғин содир бўлди

Жомбой туманидаги «Зарафшон Миллий табиат боғи»нинг 1,5 гектар майдонида ёнғин содир бўлди. Ёнғин олти соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
4 июл 2021, 16:41

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

«Эль-классико»нинг бўлиб ўтадиган саналари, ЖЧ саралаш учинчи босқичига қуръа ташлаш маросими, Жалолиддин Машариповнинг «Ан Насср» жамоасига қайтиши — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Жазирама иссиқдан қандай сақланиш мумкин?
4 июл 2021, 15:44

Жазирама иссиқдан қандай сақланиш мумкин?

ССВ қуёш урганда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тавсиялар берди. Иссиқдан сақланиш учун ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, танага ёпишмайдиган кийимларни кийиш кераклиги айтилди. ФВВ энг иссиқ вақт — 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмасликни тавсия қилди.

Ўзбекистонда аномал иссиқ кутилаётгани юзасидан ҳукумат шошилинч чоралар кўришга киришди
4 июл 2021, 15:07 1

Ўзбекистонда аномал иссиқ кутилаётгани юзасидан ҳукумат шошилинч чоралар кўришга киришди

Ўзбекистон ҳукумати июль ойининг биринчи ярмида мамлакатга иссиқ ҳаво оқими кириб келиши муносабати билан шошилинч чоралар кўришга киришди. Унга кўра, аҳоли гавжум жойларда вақтинчалик тиббиёт пунктларини ташкил этиш, дарё ва кўллар, аҳоли дам олиш масканларида хавфсизлик масалаларини кучайтириш, электр энергияси ва табиий газ таъминоти тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш зарур.

Ўзбекистон 43,4 млн долларга тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилди
4 июл 2021, 12:30

Ўзбекистон 43,4 млн долларга тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилди

Ўзбекистон январь-май ойларида қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 4,3 минг тоннага кўп.

Бўстонлиқда 25 гектар ерни 1,5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
4 июл 2021, 12:16

Бўстонлиқда 25 гектар ерни 1,5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида от спортига ихтисослашган МЧЖга ажратилган 25,4 гектар ер майдонини 1 млн. 500 минг АҚШ долларига сотишни режалаштирган шаҳс қўлга олинди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Наманган вилоятининг Косонсой ва Фарғона вилоятининг Қува туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

Евро-2020. Мусобақанинг ½ финал жуфтликлари аниқланди
4 июл 2021, 10:48

Евро-2020. Мусобақанинг ½ финал жуфтликлари аниқланди

Европа чемпионатининг чорак финал учрашувлари якунига етди ва ярим финал жуфтликлари номи аниқ бўлди. Ярим финал ўйинлари 6 ва 7 июль кунлари ўтказилади.

3 июль куни Ўзбекистонда 2 нафар коронавирус бемори вафот этди, 467 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди
4 июл 2021, 10:33

3 июль куни Ўзбекистонда 2 нафар коронавирус бемори вафот этди, 467 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Кеча Ўзбекистонда 467 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 360 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Коронавирусга қарши эмланган талабаларга контракт тўловида 10%лик чегирма берилади
4 июл 2021, 10:21 1

Коронавирусга қарши эмланган талабаларга контракт тўловида 10%лик чегирма берилади

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 18 ёшдан катта бўлган Самарканд ва Тошкент вилояти аҳолисини коронавирусга қарши ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди. Шунингдек, вакцинация қилинган тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларга 2021−2022 ўқув йили учун базавий тўлов контрактига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

Бухоро вилояти ҳокими коронавирусга чалинди, аввалроқ у ниқобсиз кўриниш берган эди
3 июл 2021, 21:00

Бухоро вилояти ҳокими коронавирусга чалинди, аввалроқ у ниқобсиз кўриниш берган эди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповда коронавирус аниқлангани сабабли у даволаниш учун Тошкентга жўнаб кетди. Бир ҳафта аввал вилоят раҳбари ниқобсиз кўриниш бериб, Бухоро аҳолиси билан қўл бериб кўришганди.

Ўзбекистон АҚШнинг Одам савдоси тўғрисидаги ҳисоботидаги ўрнини яхшилади
3 июл 2021, 19:30

Ўзбекистон АҚШнинг Одам савдоси тўғрисидаги ҳисоботидаги ўрнини яхшилади

АҚШ Давлат департаменти Одам савдоси тўғрисидаги янги ҳисоботида Ўзбекистонни иккинчи тоифага (Tier 2) киритди. Ушбу тоифага АҚШнинг одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунининг минимал талабларига тўлиқ риоя этмаётган, бироқ жиддий чораларни кўраётган давлатлар киритилади. Ўтган йили мамлакатда одам савдоси билан боғлиқ 93 та жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг