Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон январь-май ойларида қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилган.
Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 4,3 минг тоннага кўп.
2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон — 13,8 минг тонна
- Россия — 8,6 минг тонна
- Қирғиз Р. — 4,7 минг тонна
- Украина — 212,3 тонна
- Беларусь — 142,2 тонна
- Польша — 67,0 тонна
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2021 январь-май ойларида 14 та хорижий давлатларга гилос экспорт қилган.