Якунланаётган ҳафта давомида Ўзбекистон ва жаҳон спортида қатор аҳамиятли воқеалар содир бўлди. «Газета.uz» ушбу ҳодисаларнинг энг муҳимларидан ҳафталик спорт янгиликлари дайжестини тайёрлади.

28 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 11-тур учрашувлари якунига етди. Қайд этилган натижалар ва 11-турдан кейинги турнир жадвали билан танишинг:

Фото: ЎзПФЛ ахборот хизмати

30 июнь куни Испания чемпионати 2021/22 йилги мавсуми 15 август куни старт олиши маълум қилинди. Эълон қилинган тақвимга кўра, «Эль-классико»нинг саналари маълум бўлди. 10-турдан ўрин олган «Барселона» — «Реал» баҳси 24 октябрь куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади.

29-тур доирасидаги навбатдаги «Эль-классико» эса 2022 йил 20 мартда Мадридда ўтказилади.

1 июль куни ОФК штаб-квартирасида ЖЧ саралаш учинчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра:

«А» гуруҳи: Эрон, Жанубий Корея, БАА, Ироқ, Сурия, Ливан.

«B» гуруҳи: Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Хитой, Уммон, Вьетнам.


Саудия Арабистонининг «Ан Насср» жамоаси, ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машариповни ижарадан жамоа сафига қайтганини расман эълон қилди.




«Ўзбекистон юлдуз Жалолиддин Машарипов эртага Ар-Риёдга қайтади ва Болгарияда бўладиган ўқув-йиғин машғулотлари сафарига жамоа билан жўнаб кетади», — дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Жалолиддин Машарипов шу даврга қадар «Шабаб Ал Аҳли» жамоасида ижара асосида ўйнаб келаётганди.

11 июндан 11 июлга қадар бўлиб ўтаётган Европa чемпионатининг чорак финал учрашувлари якунига етди. 4 та жуфтлик ғолиблари кейинги босқичга чиқди.

Ярим финал жуфтликлари (Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан):

6 июль

23:59. Италия — Испания. Лондон, «Уэмбли» стадиони.

7 июль

23:59. Англия — Дания. Лондон, «Уэмбли» стадиони.