Филиппин ҳарбий-ҳаво кучларининг C-130 самолёти якшанба куни Сулу провинцияси Ҳоло оролига қўнишга уринган пайтда ҳалокатга учради. Авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди, дея хабар бермоқда РИА Новости ABS CBN телеканали мамлакат қуролли кучларининг расмий вакили Эгард Аревало асосланиб.

Маълумотга кўра, мутахассислар бедарак йўқолган беш ҳарбий хизматчининг жасадини топган, шу сабабли улар орасида ўлганларнинг умумий сони 47 кишига етган.

Фото: twitter.com/The Manila Times

Ҳодиса натижасида 49 нафар аскар жабрланган, тинч аҳолининг уч нафари ҳалок бўлган ва тўрт киши жароҳат олган. Ҳаммаси бўлиб 32 киши касалхонага ётқизилган.

Филиппин қуролли кучлари штаби бошлиғи генерал Сирилито Собеханнинг сўзларига кўра, самолёт учиш-қўниш йўлагига туша олмаган.