Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 475 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 4 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113 072 нафарни ташкил этмоқда.


Кеча 304 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 109 068 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 751 нафарни ташкил қилди.