Қорақалпоғистон аҳолисига SMS орқали ўзгартишлар рад этилганлиги ҳақида хабар берилди
3 июл 2022, 12:37

Қорақалпоғистон аҳолисига SMS орқали ўзгартишлар рад этилганлиги ҳақида хабар берилди

Ўзбекистон президенти Қорақалпоғистон мақоми бўйича Конституцияга ўзгартишлар киритилмаслигини маълум қилгач, интернет деярли ишламаётган ҳудуд аҳолиси бу ҳақда SMS орқали хабардор қилинди.

«Ўзларинг [ўзгартишларни] тасдиқлагансизлар. Нимага менга телефон қилмадинглар?» Президент — Жўқорғи Кенгесга
3 июл 2022, 12:18

«Ўзларинг [ўзгартишларни] тасдиқлагансизлар. Нимага менга телефон қилмадинглар?» Президент — Жўқорғи Кенгесга

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутатларининг ўзлари Конституцияда республиканинг мақомини ўзгартиш таклифини киритгани ва тасдиқлагани ҳамда аҳолининг норозилиги ҳақида хабар бермаганини танқид қилди. «Қорақалпоқ халқи норози бўлса, бирорта модда ҳеч қачон ўзгармайди», — деди у.

Шавкат Мирзиёев яна Нукусга учиб кетди
3 июл 2022, 10:32

Шавкат Мирзиёев яна Нукусга учиб кетди

Ўзбекистон президенти бир кун аввал борган Нукусга яна учиб кетди. Қорақалпоғистонда тундан бери фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Қорақалпоғистонда 2 августгача фавқулодда ҳолат жорий этилди
2 июл 2022, 23:27

Қорақалпоғистонда 2 августгача фавқулодда ҳолат жорий этилди

Президент фармони билан Қорақалпоғистонда 3 июль куни соат 00:01 дан 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Шавкат Мирзиёев: «Тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш — барчамизнинг бурчимиздир»
2 июл 2022, 22:00

Шавкат Мирзиёев: «Тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш — барчамизнинг бурчимиздир»

«Қорақалпоғистоннинг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистоннинг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Шавкат Мирзиёев Нукусда.

Алишер Усмонов энди Ўзбекистонга икки карра кўпроқ сармоя киритмоқда — Forbes
2 июл 2022, 21:18

Алишер Усмонов энди Ўзбекистонга икки карра кўпроқ сармоя киритмоқда — Forbes

Украинада уруш ҳаракатлари бошлангач, ЕИ ва АҚШ Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар эълон қилди. Forbes миллиардернинг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганлиги ва мамлакатга киритаётган сармоялар ҳиссасини икки карра оширгани ҳақида ёзмоқда.

Президент: Конституциянинг 70−75-моддалари ўзгартирилмайди
2 июл 2022, 20:54 1

Президент: Конституциянинг 70−75-моддалари ўзгартирилмайди

Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган йиғилишда Қорақалпоғистон аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган Ўзбекистон Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддаларининг амалдаги таҳрирлари ўзгаришсиз қолдирилиши кераклигини айтди.

Шавкат Мирзиёев Нукусга учиб кетди
2 июл 2022, 17:56 1

Шавкат Мирзиёев Нукусга учиб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир кун аввал оммавий намойишлар бўлиб ўтган Нукусга учиб кетди.

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги битта ўтказиш пунктини вақтинча ёпди
2 июл 2022, 16:49

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги битта ўтказиш пунктини вақтинча ёпди

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги «Тажен» — «Даут-ата» (Қорақалпоғистон) назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилганини эълон қилди. Темир йўл қатновини тўхтатиш ҳам режалаштирилмоқда.

Конституциявий комиссия Қорақалпоғистондаги вазиятни кузатиб боради ва фикрларни ўрганади — комиссия аъзоси
2 июл 2022, 16:34 1

Конституциявий комиссия Қорақалпоғистондаги вазиятни кузатиб боради ва фикрларни ўрганади — комиссия аъзоси

Конституциявий комиссия Қорақалпоғистондаги вазиятни диққат билан кузатиб, интернетда билдирилаётган фикрларни таҳлил қилиб бораётгани маълум қилинди. Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар Ўзбекистон халқининг, жумладан, қорақалпоқларнинг ҳам орзу-интилишлари ифодаси бўлиши таъкидланди.

Маҳаллаларда ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими жорий этилади
2 июл 2022, 16:22

Маҳаллаларда ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими жорий этилади

Президент қарори билан маҳаллалардаги фаол хотин-қизлар ижтимоий хизмат ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқланиб, уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг индивидуал режаларини ишлаб чиқади. Шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатилишини назорат қилади. Синов лойиҳаси август ойида Сурхондарёда бошланади.

Қорақалпоғистон расмийлари давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниш бўлганини маълум қилди
2 июл 2022, 12:17

Қорақалпоғистон расмийлари давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниш бўлганини маълум қилди

Қорақалпоғистон расмийлари баёнотида айтилишича, 1 июль куни бир гуруҳ жиноятчи шахслар давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниб, ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этган. Шунингдек, баёнотда носоғлом ташқи кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига уринишларидан хавотир билдирилган.

Ҳайит байрами учун пишириқлар
2 июл 2022, 10:04

Ҳайит байрами учун пишириқлар

Zira.uz байрамларга олдиндан тайёргарлик кўришни тавсия қилади ва Қурбон ҳайити байрами учун мазали ҳамда ғайриоддий чиройли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

ИИВ Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги ноқонуний намойишлар юзасидан маълумот берди
1 июл 2022, 21:35 2

ИИВ Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги ноқонуний намойишлар юзасидан маълумот берди

ИИВ 1 июль куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида айрим фуқаролар республикада амалга оширилаётган конституцион ислоҳотларни нотўғри талқин қилиб, ноқонуний намойишлар уюштирганини маълум қилди. Ҳозирда жамоат тартиби тикланган.

Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франциянинг Veolia компанияси бошқарувига ўтди
1 июл 2022, 19:00

Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франциянинг Veolia компанияси бошқарувига ўтди

1 июлдан Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франциянинг Veolia Energy Tashkent компанияси бошқарувига ўтди. Ташкилот 30 йил давомида ушбу тизимни бошқариб, газ, электр энергияси ва сувдан триллионлаб сўмни иқтисод қилиш ҳамда иссиқлик йўқолишини 44 фоиздан 20 фоизгача пасайтиришга кўмаклашади.

15 июлдан бизнес учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли нархи оширилади
1 июл 2022, 18:35

15 июлдан бизнес учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли нархи оширилади

15 июлдан бошлаб Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари, компаниялар, иссиқлик электр станциялари ва бошқа юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нархлар оширилади. Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолдирилади. Ижтимоий меъёр ҳозирча жорий қилинмайди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармон аёллари $54 млнлик келишувга эришди
1 июл 2022, 18:13

Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармон аёллари $54 млнлик келишувга эришди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармон аёлларининг биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки томон вакиллари ўртасида 54 млн доллардан ортиқ миқдорда 19 та шартнома ва меморандум имзоланди.

«Yangi O’zbekiston ko’chasi» бизнес-маркази қурилиши тасдиқланди
1 июл 2022, 17:22

«Yangi O’zbekiston ko’chasi» бизнес-маркази қурилиши тасдиқланди

«Yangi O’zbekiston ko’chasi» ишбилармонлик маркази қурилиши учун 241,93 га ҳудуд, шу жумладан, 198,12 га суғориладиган ерлар аҳоли пунктлари ерлари тоифасига ўтказилади. Янги Ўзбекистон боғи олдидаги кўча бўйлаб хизмат кўрсатиш, савдо, кўнгилочар масканлар ва тураржой бинолари барпо этилади.

Россия қўшинлари «Змеиный» оролини тарк этди
1 июл 2022, 16:14

Россия қўшинлари «Змеиный» оролини тарк этди

Россия «яхши ният қадами сифатида» Украинанинг «Змеиный» оролидан ўз гарнизонини олиб чиқди, деб хабар берди РФ Мудофаа вазирлиги. Украина президенти Владимир Зеленский ушбу «стратегик нуқтанинг озод қилиниши Қора денгиздаги вазиятни сезиларли даражада ўзгартиришини» таъкидлади.

Наманганда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
1 июл 2022, 15:03

Наманганда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Наманган вилоятида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиши натижасида автомобилда ёнғин содир бўлди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб, юк машинаси билан тўқнашиб кетганлиги айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг