1 июлдан бошлаб Ўзбекистон маҳаллаларида оилалар ва аёлларни камбағалликдан чиқариш учун комплекс ёндашув ва «оилабай» тамойили асосида ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бошланади. Бу президентнинг 30 июндаги қарорида назарда тутилган.

Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни жорий этиш бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги Бош прокурор ўринбосари, вазир ўринбосарлари ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, аҳолини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича масъул бошқарма раҳбарлари, қолаверса, маҳалла ва кекса авлод вакиллари, тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги вакилларидан иборат республика штаблари томонидан мувофиқлаштирилади.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси республика штабининг ишчи органи бўлиб, ҳудудий штаблар ҳам ташкил этилади.

Аввароқ, 2022 йилда Ижтимоий ҳимоя вазирлигини ташкил этиш режалаштирилганди. БМТ агентликлари ва экспертлари аҳолининг барча қатламлари учун ижтимоий ҳимоя, ёрдам ва хизматларни мувофиқлаштириш ваколати ва функцияларига эга бўлган бундай ташкилот зарурлигини бир неча бор таъкидлаган.

Штаб маҳаллаларда оилалардаги ижтимоий муаммоларга комплекс ёндашиш тизимини йўлга қўйиш, шунингдек, оилаларни иқтисодий ночор аҳволдан олиб чиқиш ва уларни меҳнат даромади манбаи билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, фаол хотин-қизлар билан мулоқот қилиш чораларини кўради.

Фаол аёлларнинг роли

Маҳалладаги фаол аёл (Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига бўйсунувчи) зиммасига қўшимча вазифалар юкланган:

  • ҳар бир хонадоннинг аҳволини ўрганиш ва оилалардаги реал аҳволни, уларнинг ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш;
  • ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳар бир оила учун индивидуал ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқиш;
  • ижтимоий хизматлар кўрсатиш устидан доимий назоратни амалга ошириш;
  • оилаларнинг мураккаб ва юқори технологияли тиббий операцияларга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез-ортопедия буюмларига ва бошқа ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжлари юзасидан тавсиялар ва аризалар бериш;
  • ижтимоий ҳимояга масъул бўлган барча бўлимлар томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатилишини назорат қилиш.

Ҳужжатда ижтимоий хизматлар кўрсатиш заруриятини ўрганиш ва қарор қабул қилиш механизми қуйидагича кўрсатилган:

  • Фаол хотин-қизлар кўрсатилаётган еҳтиёжлар ва хизматларни, шунингдек оилаларнинг аҳволини ўрганади ва ҳар икки ҳафтада ҳудудий штабга маълумотлар киритади: ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёж, оилаларга аниқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш, бу борадаги тавсия ва аризалар тўғрисида маълумот беради.
  • Оилаларнинг мураккаб ва юқори технологияли операцияларга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез-ортопедия буюмлари ва бошқа шу каби ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, маҳаллалардаги хонадонлар ҳолатини мониторинг қилиш, мурожаатлар асосида ижтимоий хизматларни ўз вақтида ва сифатли кўрсатади.
  • Вилоят штаблари бу маълумотларни умумлаштириб, икки кун муддатда республика штабига юборади. Мувофиқлаштирувчи штаб олинган маълумотлар асосида уч кун муддатда ижтимоий хизматга ҳақиқатан ҳам муҳтож оилаларга масъул ходим — ҳудудий штаб аъзоси томонидан манзилли ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкил этади.

Ягона реестрда «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули

Жорий йилнинг 1 августига қадар Ягона ижтимоий ҳимоя реестри доирасида «Маҳаллада ижтимоий хизмат кўрсатиш» модулини жорий этиш режалаштирилган.

Фаол хотин-қизларнинг модул билан ишлаши учун Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокида «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида имтиёзли кредитлар ҳисобидан планшетлар харид қилинади.

1 августдан синов лойиҳаси сифатида Сурхондарё вилоятидаги маҳаллаларда «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули орқали хизматлар кўрсатиш жорий этилади. Бу ноябрь ойидан бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқатилиши керак.