«Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси иш бошлади
30 ноябр 2022, 20:59

«Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси иш бошлади

30 ноябрь-2 декабрь кунлари «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 30 та давлатидан 300 нафардан зиёд соҳа мутахассислари иштирокида форум ва сессиялар, модалар намойиши, B2B учрашувлари, гастробозор, халқаро ошпазларнинг маҳорат дарслари ўтказилади.

Samarqand Darvoza савдо маркази катта қишки чегирмаларни эълон қилди
30 ноябр 2022, 19:00

Samarqand Darvoza савдо маркази катта қишки чегирмаларни эълон қилди

2, 3 ва 4 декабрь кунлари Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар марказида Hot Winter Sale — 90% гача чегирмалар тақдим этилади.

Бош прокуратура ҳиндистонлик инвесторнинг Тошкент ҳокимига қарши айбловларини текширмоқда
30 ноябр 2022, 18:52

Бош прокуратура ҳиндистонлик инвесторнинг Тошкент ҳокимига қарши айбловларини текширмоқда

Ўзбекистон Бош прокуратураси аввалроқ Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантажда айблаган ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жаланнинг баёнотини текширишга киришди.

Akça Holding компанияси Ўзбекистонда қиймати $250 млн бўлган тўқимачилик лойиҳасини ишга туширмоқчи
30 ноябр 2022, 18:04

Akça Holding компанияси Ўзбекистонда қиймати $250 млн бўлган тўқимачилик лойиҳасини ишга туширмоқчи

Туркиянинг Akça Holding компанияси Наманганда тўқимачилик бўйича $250 млнлик инвестиция лойиҳасини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотлари АҚШ, Бразилия, Канада ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади.

Марказий банк тижорат банкларидаги долларлашув даражасини қандай пасайтирмоқчи?
30 ноябр 2022, 17:11

Марказий банк тижорат банкларидаги долларлашув даражасини қандай пасайтирмоқчи?

Долларлашув даражасининг юқорилиги нархларни барқарорлаштиришга эришишдаги пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини пасайтиради, дея қайд этди МБ. Бунга қарши курашиш учун регулятор инфляцияни пасайтириш ниятида, бу эса кредит ставкалари ва долларлашувни камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

«Мактабларнинг қарийб 6 фоизида ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари ташкил этилган, холос» — сенатор
30 ноябр 2022, 17:03

«Мактабларнинг қарийб 6 фоизида ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари ташкил этилган, холос» — сенатор

Сенатор Қутбиддин Бурхонов автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича президент қарори ижросида қатор камчиликлар кузатилаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш ишлари ҳам талаб даражасида эмас.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги қонунларни имзолади
30 ноябр 2022, 16:54

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги қонунларни имзолади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш бўйича қонунлар имзоланди.

Фарғонада 30 кг гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
30 ноябр 2022, 16:45

Фарғонада 30 кг гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ДХХ Фарғона вилоятида гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахсларни аниқлади. Улардан 30 кгдан ортиқ тақиқланган моддалар мусодара қилинди.

Порахўр шахслар суваракларга ўхшайди — Акмал Бурхонов
30 ноябр 2022, 16:20

Порахўр шахслар суваракларга ўхшайди — Акмал Бурхонов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов коррупционерларни суваракларга ўхшатиб, уларни егулик кўп жойда бўлишини айтди.

Тошкентда қайноналар форуми ўтказилди
30 ноябр 2022, 15:23

Тошкентда қайноналар форуми ўтказилди

30 ноябрь куни пойтахтдаги Темирйўлчилар маданият саройида қайноналар форуми ўтказилди. Унда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, жамоатчилик фаоллари ва қайноналар қатнашган. Форумда 30 ноябрни Қайноналар куни, деб эълон қилиш таклифи билдирилган.

Самарқандда Ўзбекистон — Россия ҳукуматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади
30 ноябр 2022, 14:43

Самарқандда Ўзбекистон — Россия ҳукуматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари Марказий Осиё минтақасидаги амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашди. 1−2 декабрь кунлари Самарқандда икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия учрашуви бўлиб ўтади.

«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси таъсис этилди
30 ноябр 2022, 14:20

«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси таъсис этилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси таъсис этилди.

Андижон ҳокими қурувчиларни ногиронлар аравачасига ўтирғизиб ишининг сифатини текширди
30 ноябр 2022, 14:11

Андижон ҳокими қурувчиларни ногиронлар аравачасига ўтирғизиб ишининг сифатини текширди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Янги Андижон шаҳридаги қурилиш ишлари билан танишиш чоғида қурувчиларни ногиронлар аравачасига ўтирғизиб ишининг сифатини текширди. «Битта ногиронни ҳеч қайсинг уйингга олиб киролмайсан. Қилаётган ишимиз бир тийин бўлмайдими?», — деди Шуҳрат Абдураҳмонов.

Давлат активларини бошқариш агентлиги биносида қуёш электр станцияси ишга туширилди
30 ноябр 2022, 13:00

Давлат активларини бошқариш агентлиги биносида қуёш электр станцияси ишга туширилди

Давлат активларини бошқариш агентлигида ишга туширилган қуёш электр станцияси муассасанинг биносини кундуз куни электр энергия билан тўлиқ таъминлайди. Шунингдек, эҳтиёждан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имконияти ҳам яратилди.

Депутат маҳалла раиси дарахт кесиш бўйича аризани муҳрламагани учун сўкингани айтилмоқда
30 ноябр 2022, 12:57

Депутат маҳалла раиси дарахт кесиш бўйича аризани муҳрламагани учун сўкингани айтилмоқда

Учтепа тумани депутати уй қурилишига халақит берган 2 дарахтни кесишга рухсат олиш учун ариза ёзиб, МФЙ раисидан уни муҳрлаб беришни сўраган. У буни инкор қилгани учун депутат хонадан ҳақорат айтиб чиқиб кетган. Раис унинг устидан арз қилди. Депутат эса уни сўкмагани, ўзига-ўзи нолиганини айтмоқда.

Оққўрғондаги 29 та маҳалладаги аҳолининг муаммолари ўрганилди
30 ноябр 2022, 12:40

Оққўрғондаги 29 та маҳалладаги аҳолининг муаммолари ўрганилди

Президент маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев бошчилигидаги 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи 920 та хонадон ва 15 та ижтимоий соҳа объектини ўрганди. Уларда аниқланган 547 та масаланинг 76 таси (13,8 фоизи) ҳал қилинди, 471 та масала бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Salam Air авиакомпанияси Ўмондан Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўяди
30 ноябр 2022, 12:11

Salam Air авиакомпанияси Ўмондан Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўяди

Ўмоннинг Salam Air авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Эндиликда Маскат — Ташкент — Маскат ва Маскат — Наманган — Маскат йўналишларида мунтазам рейслар амалга оширилади.

Тошкентда ИИО ходими хизмат вақтида ўлдирилди
30 ноябр 2022, 11:43 1

Тошкентда ИИО ходими хизмат вақтида ўлдирилди

30 ноябрь куни соат 00:50 ларда Олмазор тумани ИИО профилактика инспектори тезкор чақирув бўйича «Ғалаба» маҳалласида хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди. Қотилликда гумонланаётган фуқаро муқаддам судланган бўлиб, ходимга тажовуз қилгач, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда
30 ноябр 2022, 11:43

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

1 декабрдан Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади, дея огоҳлантирди Ўзгидромет. Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси −4…−7 даражагача, кундузи 0…+3 даражагача пасаяди.

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
30 ноябр 2022, 11:21

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг