1−5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет маркази матбуот хизмати.

3−5 декабрга Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари −4…−7 даражагача, кундуз кунлари 0…+3 даражагача бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида кечалари −10…−13 даражагача, кундуз кунлари −4…−7 даражагача пасаяди.