Бўстонлиқда синфдошини калтаклаган ва камситган қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди
5 апрель 2024, 14:40

Бўстонлиқда синфдошини калтаклаган ва камситган қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди

Тошкент вилоятида синфдошига нисбатан буллинг уюштирган, уни калтаклаб, ҳақоратлаган қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди. Қизлар билан махсус психологик коррекцион иш олиб бориш учун психолог бириктирилди.

Тошкентда бир қатор лойиҳалар концепциясини ишлаб чиқиш учун 825 млн сўм ажратилди
5 апрель 2024, 14:15

Тошкентда бир қатор лойиҳалар концепциясини ишлаб чиқиш учун 825 млн сўм ажратилди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги президентнинг пойтахтдаги икки туманга ташрифи якунлари бўйича лойиҳа концепцияларини ишлаб чиқишга 825 млн сўм ажратди. «Чорсу» ва «Эски жўва» бозорлари реконструкцияси, «туризм ҳалқаси»да йўлаклар, маҳаллаларда микро боғлар қуриш ва бошқалар шулар жумласидан.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қурилиш чиқиндилари ёниб кетди
5 апрель 2024, 14:01

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қурилиш чиқиндилари ёниб кетди

Сергелида очиқ майдондаги қурилиш чиқиндилари ёниб кетди. Уни ўчириш учун 5 та қутқарув экипажи чақирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Қозоғистон президенти Урганчга келди
5 апрель 2024, 13:25

Қозоғистон президенти Урганчга келди

Урганч аэропортида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга ташриф буюрган Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевни кутиб олди. Фото.

ДХХ 4 та ҳудудда фуқароларни АҚШга ноқонуний юбормоқчи бўлганларни қўлга олди
5 апрель 2024, 11:58

ДХХ 4 та ҳудудда фуқароларни АҚШга ноқонуний юбормоқчи бўлганларни қўлга олди

ДХХ Андижон, Навоий, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида АҚШга фуқароларни ноқонуний юборишни ваъда қилганларни қўлга олди. Қўшма Штатларга юбориш эвазига фуқаролардан 14 мингдан 19 минг долларгача пул сўралган.

Тошкентдаги Artdocfest Asia кинофестивали тегишли рухсатнома олинмагани учун тўхтатилди — Маданият вазирлиги
5 апрель 2024, 11:37

Тошкентдаги Artdocfest Asia кинофестивали тегишли рухсатнома олинмагани учун тўхтатилди — Маданият вазирлиги

Тошкентдаги Artdocfest Asia доирасида Украинадаги уруш ҳақидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилди. Кейинроқ фестиваль директори дастурнинг бошқа намойишлари ҳам тақиқланганини хабар қилди. Маданият вазирлиги бунга ташкилотчилар белгиланган тартибда рухсат олмагани сабаб бўлганини билдирди.

Шанба куни ҳудудларда ёмғир ёғади
5 апрель 2024, 11:13

Шанба куни ҳудудларда ёмғир ёғади

Шанба куни аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади, шамол кучайиб, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +15…+18 даражага тушади. Якшанба куни эса қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат яна +20…+23 даражагача кўтарилади, кечалари +7…+12 даража атрофида бўлади.

Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади
5 апрель 2024, 11:01

Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 10−13 апрель кунлари Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади.

Андижонда 3 автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди
5 апрель 2024, 10:09

Андижонда 3 автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Хўжаобод туманида Cobalt йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши сабаб Damas билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки машина ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. Ҳодисада яна бир машина — «Москвич»га ҳам зарар етди.

Ўзгидромет 9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфини эълон қилди
5 апрель 2024, 09:18

Ўзгидромет 9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфини эълон қилди

5−7 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади Сурхондарёга олиб келинди
5 апрель 2024, 05:17

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади Сурхондарёга олиб келинди

Қозоғистонда ЙТҲга учраб, вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади Сурхондарё вилоятига олиб келинди ва яшаган манзилларига юборилди. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига жараёнда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.

Қозоғистондаги зилзила кучи Тошкент шаҳри ва вилоятида сезилди
5 апрель 2024, 04:57

Қозоғистондаги зилзила кучи Тошкент шаҳри ва вилоятида сезилди

Жума тонгида Қозоғистонда, Тошкентдан 20 км шимоли-ғарбда 3,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Унинг кучи Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолисига 2 балли даражада сезилди.

Фарғонада янги туғилган чақалоқ халтага солиниб, ерга ташлаб қўйилгани аниқланди
4 апрель 2024, 23:19

Фарғонада янги туғилган чақалоқ халтага солиниб, ерга ташлаб қўйилгани аниқланди

Фарғона вилояти Қува тумани тиббиёт бирлашмасида бир кунлик чақалоқ полисинтетик халтада ерга ташлаб қўйилгани маълум бўлди. ССВнинг қайд этишича, чақалоқ муддатидан аввал туғилгани сабаб вафот этган. Унинг онаси диспансер назоратида турмаган ва ҳомилани яшириб юрган. Ҳолат назоратга олинди.

Тошкентдаги Абдулқосим Эшон мадрасасига ҳожатхона қуриб олингани аниқланди
4 апрель 2024, 22:46

Тошкентдаги Абдулқосим Эшон мадрасасига ҳожатхона қуриб олингани аниқланди

Чилонзор туманидаги Абдулқосим Эшон мадрасаси ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилиши оқибатида ёдгорликка 65,6 млн сўм зарар етказилган. Бу каби ҳолатлар Наманган ва Андижон вилоятларида ҳам содир бўлган. Бош прокуратура ушбу фактлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилганини маълум қилди.

Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади
4 апрель 2024, 22:00

Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Марказий Осиёнинг тўртта давлати ва Озарбайжон июль ойида Қозоғистон ҳудудида кенг кўламли қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади.

Uzbekistan Airways Россияга кетаётган фуқаролардан ўзлари билан исириқ олмасликни сўради
4 апрель 2024, 21:45

Uzbekistan Airways Россияга кетаётган фуқаролардан ўзлари билан исириқ олмасликни сўради

Uzbekistan Airways Россияга жўнаб кетаётган йўловчиларга мамлакатда исириқ гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилганини эслатди. Авиакомпания фуқаролардан ўзлари билан бу ўсимликни олмасликни сўради.

NASA Ой учун ягона вақт стандартини ишлаб чиқади
4 апрель 2024, 21:17

NASA Ой учун ягона вақт стандартини ишлаб чиқади

Оқ уй АҚШнинг NASA космик агентлигига Ой ва бошқа самовий жисмлар учун ягона вақт стандарти ишлаб чиқишни топширди. Бу Ой атрофидаги космик кемалар ва сунъий йўлдошлар учун вақт эталони бўлиб хизмат қилади.

Болалар шоири ва ёзувчиси Раим Фарҳодий вафот этди
4 апрель 2024, 20:19

Болалар шоири ва ёзувчиси Раим Фарҳодий вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли болалар шоири Раим Фарҳодий 82 ёшида вафот этди. У болалар учун 50 дан ортиқ шеърий ва насрий китоблар ёзган. Вафотигача Ёзувчилар уюшмаси Русийзабон адабиёт кенгаши раиси, «Булоқча» журнали бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.

Бухорода соғлом бўлса-да, руҳий касалликлар диспансерида қолаётган 15 ёшли қиз уйига қайтарилди
4 апрель 2024, 20:04

Бухорода соғлом бўлса-да, руҳий касалликлар диспансерида қолаётган 15 ёшли қиз уйига қайтарилди

Болалар омбудсманига Бухоро вилояти Руҳий-асаб касалликлари диспансери маъмурияти мурожаат йўллаб, муассасада фаол даволанишга муҳтож бўлмаган қиз борлиги, аммо онаси уни олиб кетмаётганини билдирди. Оиланинг ижтимоий вазияти ўрганилиб, онаси билан учрашилди ва қиз яшаш манзилига қайтарилди.

Тайвань зилзилаларга қандай қилиб яхши тайёргарлик кўрган?
4 апрель 2024, 19:39

Тайвань зилзилаларга қандай қилиб яхши тайёргарлик кўрган?

3 апрель куни Тайванда сўнгги 25 йилда энг кучли зилзила содир бўлди. Оролнинг зилзилаларга мойиллиги бор, аммо уларнинг 23 млн нафар аҳолига таъсирини зилзилаларга кўрилган тайёргарлик сабаб камайтириш имкони топилган. Тайвань буни қандай уддалади — Reuters, AP ва National Post ҳикоялари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг