Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига 100 минг доллар ўтказади
15 май 2023, 11:02

Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига 100 минг доллар ўтказади

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси фондига ихтиёрий бадал сифатида 100 минг доллар ўтказади.

Туркияда президент сайлови: Эрдоған ва Қиличдарўғли иккинчи турда беллашиши мумкин
15 май 2023, 10:53

Туркияда президент сайлови: Эрдоған ва Қиличдарўғли иккинчи турда беллашиши мумкин

Туркияда ўтган президентлик сайловининг илк натижалари Эрдоғаннинг 50 фоиздан камроқ овоз олганини кўрсатмоқда. Ҳозирча мухолифатчи рақибидан салкам 5 фоиз кўпроқ овоз тўплаган Эрдоған 28 май куни иккинчи турда Қиличдарўғли билан яна курашга киришиши мумкин.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 440 — 11 490 сўм этиб белгиланди
15 май 2023, 10:21

Банкларда долларнинг сотув курси 11 440 — 11 490 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 15 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 375 — 11 420 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440 — 11 490 сўм.

Ўзбекистонлик муайтайчилар ЖЧда 5 та медаль олди
15 май 2023, 10:16

Ўзбекистонлик муайтайчилар ЖЧда 5 та медаль олди

Муайтай бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

1-чоракда иккиламчи уй-жойларни ипотека асосида сотиб олиш уч баробардан кўпроққа ортди
15 май 2023, 10:16

1-чоракда иккиламчи уй-жойларни ипотека асосида сотиб олиш уч баробардан кўпроққа ортди

I чоракда Ўзбекистон аҳолисининг ипотека кредитларига бўлган талаби юқорилигича қолди, дейилади Марказий банк ҳисоботида. Бу даврда жами 3 трлн 260 млрд сўмлик кредитлар берилган. Янги биноларда уй-жой сотиб олиш учун ажратилган маблағлар ҳажми эса камайган, иккиламчи бозорда уч бараварга кўпайган.

Ўзбекистон бокс бўйича ЖЧни 9 та медаль билан якунлади
14 май 2023, 18:44

Ўзбекистон бокс бўйича ЖЧни 9 та медаль билан якунлади

Тошкентда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг охирги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчилар мусобақани 9 та медаль билан якунлади.

Тошкентда трансафғон темир йўли лойиҳасини мувофиқлаштириш офиси очилди
14 май 2023, 16:02

Тошкентда трансафғон темир йўли лойиҳасини мувофиқлаштириш офиси очилди

Тошкентда Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини мувофиқлаштириш офиси очилди. 20 млн тоннагача юк ташиш имконини берувчи йўл Европа Иттифоқи, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва ундан кейинги Жануби-Шарқий Осиё давлатларини боғлаши керак.

Миллий гвардияга янги ваколатлар берилди
14 май 2023, 15:59

Миллий гвардияга янги ваколатлар берилди

Президент Миллий гвардия ходимларининг ваколатларини кенгайтириш, жумладан, уларга жамоат жойида спиртли ичимлик ичганлик, вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик учун жарима солиш имконини берувчи қонунни имзолади.

IBA афсонавий боксчи Руфат Рисқиевга умрбод минг доллар миқдорида ойлик моддий ёрдам тайинлади
14 май 2023, 09:21

IBA афсонавий боксчи Руфат Рисқиевга умрбод минг доллар миқдорида ойлик моддий ёрдам тайинлади

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв афсонавий боксчи, «Тошкент йўлбарси» Руфат Рисқиевга чемпионлик камари, «Ғалабага бўлган ирода» мукофоти ҳамда 10 минг доллар маблағ топширди. Шунингдек, унга минг доллар миқдорида ойлик моддий ёрдам ҳам тайинланди.

Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 81 ёшида вафот этди
14 май 2023, 09:02

Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 81 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 81 ёшида вафот этди. Шоира узоқ йиллар «Саодат» журналида бўлим мудири ва бош муҳаррир лавозимларида фаолият юритган.

Тошкент вилоятида 2 ёшли фарзандини қийноққа солиб, видеога олган ота ушланди
13 май 2023, 23:37

Тошкент вилоятида 2 ёшли фарзандини қийноққа солиб, видеога олган ота ушланди

Тармоқларда эркак ўз фарзандларини қийноққа солаётгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратурага кўра, янгийўллик 30 яшар эркак оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғидан ўч олиш мақсадида 2 ёшли фарзандини қийноққа солиб, жараённи видеога олган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Судья, педагог, агроном ва амалдаги президент — келгуси 7 йилликдаги Ўзбекистон раҳбарлиги учун кимлар курашади?
13 май 2023, 20:03

Судья, педагог, агроном ва амалдаги президент — келгуси 7 йилликдаги Ўзбекистон раҳбарлиги учун кимлар курашади?

9 июлда ўтказиладиган муддатидан аввалги президентлик сайлови учун сиёсий партиялар ўз номзодларини илгари сурди. «Миллий тикланиш» ЎзЛиДеП изидан бориб, амалдаги давлат раҳбари номзодини қўллаб-қувватлади. «Газета.uz» уларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотларни бир материалга жамлади.

Баҳодир Жалолов Ўзбекистон ҳисобига 3-олтин медални келтирди
13 май 2023, 19:28

Баҳодир Жалолов Ўзбекистон ҳисобига 3-олтин медални келтирди

Боксчи Баҳодир Жалолов ЖЧ финалида кубалик рақиби устидан ғалаба қозонди ва иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди. Шу тариқа финалнинг биринчи кунида ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин медални қўлга киритди.

Ҳасанбой Дўсматов ҳам бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди
13 май 2023, 19:05

Ҳасанбой Дўсматов ҳам бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича жаҳон чемпионати финалида франциялик Билал Беннамани 1-раундда нокаутга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу билан у Ўзбекистон ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди.

Шавкат Мирзиёев бокс бўйича ЖЧ финалини томоша қилиш учун Humo Arena`га борди
13 май 2023, 18:29

Шавкат Мирзиёев бокс бўйича ЖЧ финалини томоша қилиш учун Humo Arena`га борди

Ўзбекистон президенти бокс бўйича жаҳон чемпионати финали ўтаётган Humo Arena спорт мажмуасига ташриф буюрди. Аввалроқ Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда ғалабага эришиб, олтин медалга эга чиққанди.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди
13 май 2023, 17:52

Асадхўжа Мўйдинхўжаев бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган бокс бўйича ЖЧда илк олтинни қўлга киритди. Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда қозоғистонлик рақиби Дулат Бекбауов устидан 5:0 ҳисобида ғалабага эришди ва 200 минг доллар пул мукофоти эгасига ҳам айланди.

Ўзбекистон энергетика компаниялари миллиардлаб долларлик зарар кўрди
13 май 2023, 13:25

Ўзбекистон энергетика компаниялари миллиардлаб долларлик зарар кўрди

Биринчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистонда электр, иссиқлик энергияси ва кўмир қазиб олиш соҳасидаги аксарият корхоналар миллиардлаб доллар зарар кўрди, «Иссиқлик электр станциялари»да зарар миқдори 1,6 трлн сўм бўлди. «Газета.uz» компанияларнинг молиявий ҳисоботларини ўрганди.

«Миллий тикланиш» партияси Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлайди
13 май 2023, 12:48

«Миллий тикланиш» партияси Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлайди

2021 йилги президент сайловида номзод бўлган Алишер Қодиров муддатидан олдинги сайловда «Миллий тикланиш» партияси ЎзЛиДеПдан кўрсатилган Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Бухорода 3 эркак бир аёлни зўрлашда гумонланиб ушланди
13 май 2023, 10:44

Бухорода 3 эркак бир аёлни зўрлашда гумонланиб ушланди

Ғиждувон туманида 3 эркак чўл ҳудудида бир аёлни жинсий алоқа қилишга мажбурланганликда гумонланиб ушланди. Иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари кетмоқда.

Нима тайёрлаймиз: Қовоқчадан таомлар
13 май 2023, 09:14

Нима тайёрлаймиз: Қовоқчадан таомлар

Товуқ ва қовоқчадан салат, қуймоқлар, қовоқча ва помидорли газак, қиймали пирожкалар, корейсча салат, шоколадли маффинлар ва бошқалар — Zira.uz қовоқчадан (кабачки) тайёрланган мазали таом ва ширинликлар рўйхатини тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг