Ижтимоий тармоқларда эркак киши ўз фарзандларини қийноққа солаётгани акс этган видео тарқалди. Бу эса тармоқ фойдаланувчиларининг кескин танқидларига сабаб бўлмоқда.

Бош прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, суриштирув давомида тасвирдаги эркак Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «Гулистон» маҳалласида яшовчи 30 ёшли А. Н. эканлиги аниқланган. У 2022 йил сентябрда оилавий келишмовчиликлар сабабли турмуш ўртоғи Н. Ф.дан ўч олиш мақсадида 2 ёшли фарзандини муттасил равишда турли қийноқларга солиб, ушбу жараённи уяли телефон аппаратига видеога олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

«Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 13 май куни Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А. Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми „а“ банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган», — дейилади прокуратура ахборотида.

Таъкидланишича, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ, 23 ёшли каттақўрғонлик аёл Россияда ишлаб юрган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олгани ва турмуш ўртоғига юборгани ҳақида хабар маълум қилишича