Тошкент давлат транспорт университетига ректор тайинланди
17 июн 2020, 09:21

Тошкент давлат транспорт университетига ректор тайинланди

Ҳукумат қарори билан Одил Абдурахманов янги ташкил этилган Тошкент давлат транспорт университетининг ректори этиб тайинланди.

Инқироз даврида қаерга инвестиция қилиш мумкин?
17 июн 2020, 09:00

Инқироз даврида қаерга инвестиция қилиш мумкин?

Victory Investing компаниясининг вакиллари «UZINVEST.UZ» инвестицион майдони ва сармоя киритишда унинг афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди.

Кун давомида 230 та ҳолатда коронавирус аниқланди
17 июн 2020, 00:23

Кун давомида 230 та ҳолатда коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда бир кунда 230 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Шундан 196 нафари карантин муассасаларида, 20 нафари аҳоли орасида, 14 нафари эса халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасида қайд этилди.

Коронавирус ҳолатлари сони 165 тага ошди
16 июн 2020, 23:51

Коронавирус ҳолатлари сони 165 тага ошди

Ўзбекистонда яна 165 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 5493 тага етди. Янги ҳолатларнинг 104 таси Қашқадарё вилоятида касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилди.

COVID-19 аломатлари енгил кечаётган беморлар уй шароитида даволанади
16 июн 2020, 21:58

COVID-19 аломатлари енгил кечаётган беморлар уй шароитида даволанади

Президент коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган ёки касаллик аломатларисиз ўтаётган беморларни уй шароитида ушлаш ва даволаш амалиётини жорий этишга топшириқ берди.

Хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратилади
16 июн 2020, 21:06

Хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратилади

Хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўм ёки 100 миллион доллар эквивалентида кредит ресурслари ажратилади. Маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация каби соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.

Олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ажратилади
16 июн 2020, 20:04

Олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосарларига олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ажратиш бўйича топшириқлар берди.

57 ҳолатда COVID-19 юқтириш манбаи номаълумлигича қолаётгани айтилди
16 июн 2020, 19:58

57 ҳолатда COVID-19 юқтириш манбаи номаълумлигича қолаётгани айтилди

Тошкентда икки ҳафта ичида аҳоли орасида 482 та коронавирус ҳолати аниқланган, уларнинг 57 тасида вирус қаердан юқтирилгани номаълум. Президент ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра ошириш лозимлигини таъкидлади.

Uzbekistan Airways ички авиақатновлар сонини кўпайтиради
16 июн 2020, 19:47

Uzbekistan Airways ички авиақатновлар сонини кўпайтиради

Uzbekistan Airways Тошкентдан Урганчга ва Нукусга авиақатновлар сонини кўпайтириб, пойтахтдан Бухорога рейсларни йўлга қўяди.

Республика таълим марказига янги директор тайинланди
16 июн 2020, 18:06

Республика таълим марказига янги директор тайинланди

Шуҳрат Сатторов Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази директори этиб тайинланди.

Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилади
16 июн 2020, 17:07

Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилади

21 июнь куни Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилиши мумкин. Мазкур астрономик ҳодиса Тошкент вақти билан 10:01 да бошланади, максимум фазаси эса 11:24 да кузатилади.

35 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 5328 тага етди
16 июн 2020, 17:02

35 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 5328 тага етди

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 5328 тага етди. Янги ҳолатлар карантин марказлари ҳамда Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

Озодбек Назарбеков Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ректори этиб тайинланди
16 июн 2020, 16:21

Озодбек Назарбеков Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ректори этиб тайинланди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ректор этиб тайинланди. У маданият вазири лавозимида ҳам фаолиятини давом эттиради.

КХДР чегаранинг ўз қисмидаги Жанубий Корея билан алоқа офисини портлатиб юборди
16 июн 2020, 15:58

КХДР чегаранинг ўз қисмидаги Жанубий Корея билан алоқа офисини портлатиб юборди

Шимолий Кореядаги Кэсон шаҳрида портлашлар эшитилди ва тутунлар кўринди. Маълум бўлишича, корейслараро алоқа идораси портлатиб юборилган. Бунга сабаб қилиб Жанубий Корея томонидан ташвиқот варақалари келаётгани кўрсатилди.

Ўзбекистон шаҳарларида яна зилзила сезилди
16 июн 2020, 15:17

Ўзбекистон шаҳарларида яна зилзила сезилди

Афғонистон ҳудудида содир бўлган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди. Бир кун ичида иккинчи марта ер ости силкинишлари қайд этилди.

Аҳоли орасида COVID-19 ҳолатлари қайд этилаётганига аниқлик киритилди
16 июн 2020, 15:01

Аҳоли орасида COVID-19 ҳолатлари қайд этилаётганига аниқлик киритилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги икки кунда аҳоли орасида аниқланган айрим коронавирус ҳолатлари бўйича маълумот берди. Инфекция юқтирганлар орасида ўқувчидан тортиб талабагача, боғбондан автомобиль устасигача бор.

Абдулазиз Камилов «Бир макон, бир йўл» видеоконференциясида қатнашади
16 июн 2020, 14:49

Абдулазиз Камилов «Бир макон, бир йўл» видеоконференциясида қатнашади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги коронавирусга қарши курашишга бағишланган видеоконференцияда қатнашади.

Қирғизистон бош вазири вазифасини бажариш Кубатбек Бороновга юклатилди
16 июн 2020, 14:17

Қирғизистон бош вазири вазифасини бажариш Кубатбек Бороновга юклатилди

Қирғизистон парламенти Мухаммедкалий Абилгазиев истефосидан сўнг ҳукуматнинг техник раҳбарлигига бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов номзодини маъқуллади.

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ноқонуний жаримага тортилган ҳайдовчига товон тўлайдиган бўлди
16 июн 2020, 13:56

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ноқонуний жаримага тортилган ҳайдовчига товон тўлайдиган бўлди

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ асоссиз жаримага тортилган оқдарёлик ҳайдовчи фойдасига 1,5 млн сўм маънавий зарарни тўлайдиган бўлди. Шунингдек, дастлаб тўланган давлат божи ва почта харажати ҳам ИИБ ЙҲХБдан ундириладиган бўлди.

Нима учун COVID-19 юқтирганлар харажатларини бизнес қоплаши керак? Нурмат Отабеков жавоби
16 июн 2020, 13:34

Нима учун COVID-19 юқтирганлар харажатларини бизнес қоплаши керак? Нурмат Отабеков жавоби

Коронавирус инфекциясини юқтирганларни карантинда сақлаш ҳаражатларини тадбиркорларга юклаш қарори «маъсулият ҳиссини» уйғотиш учун қабул қилингани, шунингдек, тадбиркор COVID-19 унинг ҳудудида юқтирилмаганлигини қандай қилиб исботлаши тушунтирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг