Ўзбекистон халқ таълими вазири буйруғи билан Шуҳрат Сатторов Республика таълим маркази директори лавозимига тайинланди, дея хабар қилди ХТВ матбуот хизмати.

Шуҳрат Сатторов 2020 йилнинг февраль ойидан бери мазкур марказда директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шуҳрат Сатторов (1985 й. т.) Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети (2008), Пуна университети (Ҳиндистон Республикаси)нинг Оммавий алоқалар ва журналистика факультетида (2008−2009 йилларда) таҳсил олган.

2018−2020 йилларда Жанубий Кореянинг Ёнсей университетида Давлат, бизнес ва тадбиркорлик факультетида магистратура йўналишини тамомлаган.