16 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5328 (+35) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 4 нафари эса аҳоли орасида), 2 нафари эса Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

️Айни пайтда 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

️Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1290 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.