21 июнь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қисман қуёш тутилишини кузатиш мумкин бўлади, дея хабар берди Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти.

Унга кўра, ер юзи аҳолиси мазкур астрономик ҳодисани кузатишлари мумкин. Ушбу тутилиш тўлиқ шаклдаги ҳалқасимон тутилиш ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида қуёш юзасининг 99,4 фоизини ташкил қилади. Қуёш тутилиши тўлиқ фазасининг давомийлиги 38 секундга тенг бўлиши маълум қилинди.

Ушбу астрономик ҳодиса Африка, Арабистон ярим ороли, Евроосиё, Япон ва Малай архипелаги ҳамда Австралия ҳудудларида жойлашган 111 та давлатда кузатиш мумкин.

Булар ичида (Конго Республикаси, Конго Демократик Республикаси, Марказий Африка Республикаси, Судан, Жанубий Судан, Эфиопия, Саудия Арабистони, Эритериа, Яман, Уммон, Покистон, Ҳиндистон, Хитой ва Тайван) 14 та давлат аҳолиси тўлиқ шакилдаги ҳалқасимон қуёш тутилишини кузатиш имконига эгалар.


Ўзбекистон барча ҳудудида қисман қуёш тутилиши кузатилади. Қуёш тутилиши энг катта қийматига эришган вақтида мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида яъни, Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм вилоятида қуёш юзасининг 39% дан 50% гача бўлган қисми, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса қуёш юзасининг 58% гача бўлган қисми ой томонидан тўсилади. Мамлакатнинг энг жанубий ҳудуди — Термиз шаҳрида эса бу қиймат 63% гача етади.

Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 10:01 да бошланади, максимум фазаси эса 11:24 да кузатилади. Шу пайтда ой қуёш юзасининг 51% ини тўсади ва бу вақтда қуёшнинг горизонтдан баландлиги 68° ни ташкил қилади. Тошкент шаҳрида Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соат 49 дақиқани ташкил этади. Соат 12:51 да қуёш тутилиши якунига етади.


Манба: Улуғбек номидаги Астрономия институти

Маълумот учун, ҳалқасимон қуёш тутилиши деб қуёш юзасининг маркази ой томонидан тўсилганида соя атрофида инҳгичка ёруғ ҳалқа ҳосил бўлишига айтилади. Қуёш тутилишининг ҳалқасимон бўлиши ой ва ер орасидаги масофанинг одатдагига нисбатан каттароқ бўлиши билан изоҳланади. Ой ерга қанчалик яқин пайтда тутилиш бўлса қуёшнинг шунчалик катта қисми тўсилади.

Тутилиш катталиги (магнитудаси) — бу ўлчам билрлигига эга бўлмаган катталик бўлиб, у тўсилаётган жисм диски диаметрининг қанча қисми тўсувчи жисм тарафидан қоплаганлигини ифодалайди. Тутилиш катталиги қиймати 0.0 дан 1.0 оралиғида ўзгаради ва унинг қийматига қараб тутилиши асосий учта қисман, ҳалқасимон ва тўлиқ тутилиш турларига бўлиниши тушунтириб ўтади олимлар.

Шу ўринда институт айрим кўрсатмалар ва маслаҳатлар бериб ўтди. Қуёш тутилишини махсус қуёш нурини ютувчи қора кўзойнак, қорамтир текис шиша ёки пайвандлаш маскаси ёрдамида кузатиш мумкин.

Оптик қурилмалар — дурбин ёки телескопдан фойдаланиб зинҳор қуёшга қарамасликка институт олимлари чақирди. Бу кўзга зарар етказади. Қурилмалардан фойдаланишдан аввал уларга албатта махсус қуёш филтрларини ўрнатиш керак, дея таъкидлашади