Кубатбек Боронов Қирғизистон бош вазири вазифасини бажаради. Ҳукумат техник раҳбарлигига унинг номзоди парламент коалицияси томонидан илгари сурилди ва тасдиқланди, дея хабар берди 24.kg нашри.

Кубатбек Боронов Жогорку Кенешга сайловлар бўлиб ўтгунига қадар ҳукуматни бошқаради. У амалдаги сиёсатни қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

2020 йилда бош вазир в. б. 56 ёшга киради. 2000-йилларда у Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ишлаган. 2018 йилда Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

2018 йилдан Қирғизистон бош вазири лавозимида ишлаб келган Мухаммедкалий Абилгазиев яқинда истеъфога чиқди. У радиочастоталарнинг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ жиноят иши бўйича ноаниқликлар сабабли истеъфога чиқишга қарор қилди. Аввалроқ эса депутат ҳукумат раҳбарини коррупцияда алоқадорликда айблаган эди.