16 июнь куни Тошкент вақти билан 14:21 да Ўзбекистон шаҳарларида ер ости силкинишлари қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, зилзила эпицентри Афғонистонда, Тошкентдан 524 км жанубий-шарқий йўналишда жойлашган. Магнитуда М=5,3, чуқурлик 214 км.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент : 524 км, 2 балл.
  • Наманган : 482 км, 2 балл.
  • Андижон : 471 км, 2 балл.
  • Фарғона : 416 км, 2 балл.
  • Гулистон : 455 км, 2 балл.
  • Жиззах : 458 км, 2 балл.
  • Самарқанд : 469 км, 2 балл.
  • Термиз : 319 км, 2 балл.
  • Қарши : 501 км, 2 балл.
  • Навоий : 603 км, 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, кун аввалида Тожикистон ҳудудида содир бўлган зилзила ҳам Ўзбекистон шаҳарларида сезилган эди. Биринчи зилзила магнитудаси эпицентрда 5,5 ни ташкил этган эди.