Коронавирусга тест натижалари 3 кунда телефон орқали хабар берилади
28 июл 2020, 11:22

Коронавирусга тест натижалари 3 кунда телефон орқали хабар берилади

Президент фармонига кўра, коронавирусга тест натижалари ҳақида 3 кунда хабардор қилинади. Бундан ташқари, уй шароитида даволанаётганларга ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди.

Коронавирус ҳолатлари 21,5 мингдан ошди
28 июл 2020, 10:06

Коронавирус ҳолатлари 21,5 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 297 нафарга ортиб, жами 21506 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Бухоро, Сирдарё, Наманган, Навоий, Фарғона ва Андижон вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

Кун давомида рекорд даражада — 678 та коронавирус ҳолати аниқланди
28 июл 2020, 00:10 1

Кун давомида рекорд даражада — 678 та коронавирус ҳолати аниқланди

27 июль куни Ўзбекистонда рекорд даражада 678 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 21209 тага етди.

«Каркидон» сув омбори ҳудудидаги ер майдонлари савдога қўйилди
27 июл 2020, 21:33

«Каркидон» сув омбори ҳудудидаги ер майдонлари савдога қўйилди

Фарғона вилоятида жойлашган «Каркидон» сув омбори ҳудудаги ер майдонлари туристик объектлар ташкил этиш учун савдога қўйилди. Бу ерда меҳмонхона, мотель, дам олиш масканлари, кўнгилочар объектлар, ресторан, сув спорт объектлари, пляж зонаси ва пирс қурилиши кўзда тутилган.

Профилактика инспекторларига «план» қўйган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви белгиланди
27 июл 2020, 21:25

Профилактика инспекторларига «план» қўйган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви белгиланди

Профилактика инспекторларидан 5 тадан баённома тўлдириш «план"ини топширишни талаб қилган ИИО ходимига нисбатан «вазифаларни шахсий таркибга нотўғри йўл билан етказганлиги учун» хизмат текшируви белгиланди.

Яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этилади
27 июл 2020, 20:44

Яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифасини қўйди. Жумладан, 43 та идоранинг 270 та назорат функцияси танқидий ўрганилиб, яширин иқтисодиёт ва коррупцияга сабаб бўлаётган ваколатлари қисқартирилади.

Яна 132 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 20952)
27 июл 2020, 17:10

Яна 132 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 20952)

Коронавирус беморлари сони 132 нафарга ортиб, жами 20952 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 84 нафари Тошкент шаҳрида ва 48 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шу билан бирга, яна икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

«Карантин асосий ғоясини йўқотди» — иммунолог-инфекционист
27 июл 2020, 16:03

«Карантин асосий ғоясини йўқотди» — иммунолог-инфекционист

Иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаеванинг сўзларига кўра, коронавирус аҳоли орасида тарқалиши сабабли қаттиқ карантин чекловларини ўрнатиш чоралари асосий ғоясини йўқотган. Вирусолог Дилдора Секлер эса ҳозир беморларни тиббий тартиблаш муҳим эканини таъкидламоқда.

«Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабаблари аниқланди
27 июл 2020, 15:51

«Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабаблари аниқланди

Соха мутахассисларидан иборат 30 кишилик комиссия текширувидан сўнг «Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабаблари аниқланди. Лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларида қатнашган 9 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, қамоққа олинган. Ҳозирда қурилишга сарфланган маблағларнинг асослилиги ўрганилмоқда. Дастлабки тергов муддати 5 ойга узайтирилди.

1 августдан нималар ўзгаради?
27 июл 2020, 13:46

1 августдан нималар ўзгаради?

Ваколатлари қисқараётган Мажбурий ижро бюроси, «Очиқ осмон» режими жорий этилаётган аэропортлар, низоларни судгача ҳал этиш бўйича апелляция кенгашлари, айрим транспорт воситалари учун утилизация йиғими, давлат тилида мажбурий маркировкалаш ва бошқалар — 1 августдан нималар ўзгаради?

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатига янги раис сайланди
27 июл 2020, 13:26

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатига янги раис сайланди

Парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Бобур Бекмуродов «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси этиб сайланди.

Ҳафта бошида об-ҳавонинг иссиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда
27 июл 2020, 13:15

Ҳафта бошида об-ҳавонинг иссиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда

27−29 июль кунлари Республиканинг катта қисмида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузги ҳаво ҳарорати 35−38 даражага етиши, айрим жойларда эса 40 даражага кўтарилиши мумкин.

Ўзбекистонда Volkswagen Caddy сотуви бошланди
27 июл 2020, 13:08

Ўзбекистонда Volkswagen Caddy сотуви бошланди

Ўзбекистонда биринчи Volkswagen дилерлик маркази очилди ва Caddy енгил тижорат транспорти модели сотила бошланди. Конфигурацияга қараб, автомобилнинг нархи 172 млн сўмдан 222 миллион сўмгачани ташкил қилади.

Ўзбекистон аҳолиси ярим йилда 286,5 минг кишига ўсди
27 июл 2020, 12:21

Ўзбекистон аҳолиси ярим йилда 286,5 минг кишига ўсди

Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг январь-июнь ойларида 286,5 минг кишига ўсган. Мамлакатда бу вақт оралиғида 365,2 минг нафар чақалоқ туғилган, 74,6 минг киши эса вафот этган.

Долларнинг расмий курси 6 ҳафтада биринчи бор тушди
27 июл 2020, 12:16

Долларнинг расмий курси 6 ҳафтада биринчи бор тушди

АҚШ миллий валютасини расмий курси деярли 3 сўмга арзонлаб, жами 10 207 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

Коронавирус ҳолатлари 20,8 мингдан ошди
27 июл 2020, 11:39

Коронавирус ҳолатлари 20,8 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 289 нафарга ортиб, жами 20820 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Бухоро, Сирдарё, Наманган, Андижон, Жиззах ва Навоий вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

Қорақалпоғистондаги учта ОАВ бош муҳаррирлари кечаси прокуратурага чақирилди
27 июл 2020, 11:36 2

Қорақалпоғистондаги учта ОАВ бош муҳаррирлари кечаси прокуратурага чақирилди

Жўқорғи Кенгес раиси Муса Ерниязов ўлими ҳақидаги хабар элон қилингани учун Қорақалпоғистондаги учта ОАВ Makan.uz, Kruz.uz ва Kar24.uz бош муҳаррирлари кечаси прокуратурага чақирилган. Makan.uz раҳбари Лолагул Қаллихановани уйидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олиб кетишган. Икки нафар журналистнинг телефон ва ноутбуклари олиб қўйилган.

Ички ишлар мулозими «план»ни тўлдириш учун кунига бештадан баённома тузишни буюрди
27 июл 2020, 11:07

Ички ишлар мулозими «план»ни тўлдириш учун кунига бештадан баённома тузишни буюрди

Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани ички ишлар органлари ходимларининг мажлисидан ёзиб олинган аудиоёзув ички ишлар мулозимига тегишлилиги тасдиқланди. Унда, ИИО ходими фуқароларга нисбатан маъмурий баённома кам тузилаётганини қайд этиб, буни бартараф этиш учун ҳар бир профилактика инспектори турли моддалар бўйича 5 тадан маъмурий баённома тузиши бўйича топшириқ берган.

Карантин 15 августга қадар узайтирилди
26 июл 2020, 15:32

Карантин 15 августга қадар узайтирилди

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, Ўзбекистонда карантин чоралари 15 августга қадар узайтирилди. Қурбон ҳайити куни ва дам олиш кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади, аҳолининг «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига риоя қилиши тавсия этилди.

26 июлда Истанбулга қўшимча чартер рейс амалга оширилади
25 июл 2020, 14:02

26 июлда Истанбулга қўшимча чартер рейс амалга оширилади

Uzbekistan Airways 26 июль куни Тошкент — Истанбул — Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейсини амалга оширади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг