27 июль куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20952 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент шаҳрида, 48 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозиргача кун давомида мамлакатда 421 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 11245 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Бундан ташқари, шу вақтга қадар COVID-19 асоратларидан вафот этган беморлар сони 119 нафарга етди.

Навбатдаги беморлар ўлими Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли Б.Т. (эркак) ва Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 64 ёшли Х.Х. (аёл) бўлиб, улар ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан ҳамда ўпка шишидан вафот этгани хабар берилди.