Uzbekistan Airways компанияси 26 июль куни Тошкент — Истанбул — Тошкент маршрути бўйича қўшимча чартер рейси амалга оширилиши ҳақида хабар берди.

Рейс жадвали

Тошкент — Истанбул
учиш — 15:00 да, қўниш — 19:50 да (Анқарага вақтинчалик қўниш вақти билан бирга)

Истанбул — Тошкент
учиш — 21:20 да, қўниш — 03.50+1

(маҳаллий вақтга кўра)

Тошкент — Истанбул йўналиши бўйича чипталарни Uzbekistan Airways Sales нинг марказий офисидан, навбат орқали, йўловчи ўзининг шахсий ҳужжатларини тақдим этган ҳолда сотиб олиш мумкин: Ўзбекистон фуқаролари учун — паспорт ва жўнаш учун асослар, хорижий фуқаролар учун — паспорт.

Истанбулдан Тошкентга чипталарни сотиб олиш учун, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги билан боғланиш керак бўлади.

Компания «авиачипталарни сотиб олишни тезлаштиришда ўз хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга» мурожаат қилмасликни, шунингдек чиптада кўрсатилган нархни кассада тўланган миқдор билан таққослашни маслаҳат берди.

Аввлроқ биз 20 июлдан 2 августгача вақт оралиғида Россия, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь, БАА, АҚШ, Исроил ва Германия мамлакатларига ташкил этиладиган чартер рейслари жадвалини эълон қилган эдик.