27 июль куни Ўзбекистонда 678 та ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Янги ҳолатларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона ҳамда Жиззах вилоятларида жами 569 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 209 нафар бемордан 11 674 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 9 414 нафар бемордан 214 нафари оғир, 83 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 67 155 нафар, стационар карантинда эса 25 178 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.