Малида президент ва бош вазир ҳибсга олинди
19 август 2020, 13:31

Малида президент ва бош вазир ҳибсга олинди

Малида ҳарбий кучлар ғалаён кўтариб, президент ва бош вазирни ҳибсга олишди. Армия ва ҳукумат ўртасидаги можаронинг сабаби тўловлар миқдорининг пастлиги бўлиши мумкин. БМТ қўзғолонни қоралаб, конституцион тузумни тезда тиклашга ва мамлакат раҳбарларини қўйиб юборишга чақирди.

UzAuto Motors автомобиллари нархи арзонлаштирилади
19 август 2020, 13:13

UzAuto Motors автомобиллари нархи арзонлаштирилади

UzAuto Motors автомобиллар нархларини 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширгани аниқланди. Компанияга нархларнинг асоссиз оширилган қисмларини бекор қилиш ва автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берилди.

Митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш тартиби белгиланади
19 август 2020, 12:33 2

Митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш тартиби белгиланади

Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, ушбу тадбирларни иш кунлари кундузи 10:00 — 18:00 орасида 2 соатдан ошмаган вақт давомида ўтказишга рухсат берилади. Бу каби тадбирларни ўтказишга рухсат олиш учун ариза намойишлар ўтишидан ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддатдан олдин тақдим этилиши лозим — батафсил.

Учинчи қоидабузарлик қонли якун топди — «ЗИЛ» Cobalt билан тўқнашди, 4 киши ўлди
19 август 2020, 12:21

Учинчи қоидабузарлик қонли якун топди — «ЗИЛ» Cobalt билан тўқнашди, 4 киши ўлди

Ургут туманида 21 ёшли «ЗИЛ» ҳайдовчисининг йил давомида учинчи бор ЙҲҚ бузиши қонли аварияга сабаб бўлди. Хавфли бурилишда қарама-қарши йўлдан юрган юк машинаси рўпарадан чиққан Cobalt билан тўқнашди. Енгил машинадаги 4 киши қурбон бўлди, яна 3 киши жароҳатланди.

Ургутда машина уриб юборган бола ҳалок бўлди
19 август 2020, 11:24

Ургутда машина уриб юборган бола ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида «Москвич» ҳайдовчиси йўлни велосипедда кесиб ўтаётган беш ёшли болани уриб юборди. Бола шифохонада вафот этди.

Коронавирус ҳолатлари 36,7 мингдан ошди
19 август 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 36,7 мингдан ошди

Ўзбекистонда 242 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Янги ҳолатлар Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида аниқланган. Тошкент шаҳрида 2 нафар коронавирус бемори вафот этди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганларнинг 411 нафари оғир аҳволда, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Сентябрь ойидан аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади
19 август 2020, 09:59

Сентябрь ойидан аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади

Аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш мақсадида чет элдан вакциналар олиб келинади ва жойларда эмлаш пунктлари ташкил қилинади. Эмлаш ишлари сентябрь ойидан бошланиши кутилмоқда.

Кўчаларни исириқ билан дезинфекция қилиш ҳазил эди — ҳокимлик
19 август 2020, 09:43 1

Кўчаларни исириқ билан дезинфекция қилиш ҳазил эди — ҳокимлик

Қўқон ҳокимлиги шаҳар кўчаларини исириқ билан «дезинфекция» қилинаётганлиги акс эттирилган видео «Тоза ҳудуд» корхонаси ходимларининг ҳазили эканлигини таъкидлади.

Маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланади
19 август 2020, 09:20

Маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланади

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 20 августдан қайта тикланадиган поезд қатновлари жадвалини эълон қилди.

Тошкентдан Юсуфхонага автобус қатнови йўлга қўйилди
19 август 2020, 09:03 1

Тошкентдан Юсуфхонага автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкент ва Бўстонлиқ туманининг Юсуфхона қўрғони ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди. Кун давомида 18 та қатнов амалга оширилади, чипта нархи 10 минг сўм.

Кун давомида 591 та коронавирус ҳолати аниқланди
19 август 2020, 01:07

Кун давомида 591 та коронавирус ҳолати аниқланди

Кун давомида 591 та коронавирус ҳолати аниқланди ва умумий кўрсаткич 36,5 мингдан ошди. Соғайганлар сони эса 32,2 мингтани ташкил этмоқда

Бош прокуратура BEVERLee Businees фаолиятини ўрганишни бошлади
18 август 2020, 23:24

Бош прокуратура BEVERLee Businees фаолиятини ўрганишни бошлади

BEVERLee Businees молиявий пирамидага асослангани ва ўз маҳсулотларини коронавирусга даво сифатида пуллаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Бош прокуратура компания фаолиятини ўрганишни бошлади.

Ҳожатхонаси йўқ АЁҚШларга нефть маҳсулотлари ва газ етказиб бериш тўхтатилиши мумкин
18 август 2020, 23:06

Ҳожатхонаси йўқ АЁҚШларга нефть маҳсулотлари ва газ етказиб бериш тўхтатилиши мумкин

1 сентябрдан ҳожатхоналар билан таъминланмаган АЁҚШларга нефть маҳсулотлари ва газ етказиб бериш тўхтатилиши, улар лицензияси бекор қилиниши мумкин. Улар ушбу талабни 1 мартга қадар бажаришлари керак эди, бироқ муддат узайтирилди.

Самарқандда Миллий гвардияга ишга киритаман, деб 27200 доллар олган фирибгар ушланди
18 август 2020, 18:34

Самарқандда Миллий гвардияга ишга киритаман, деб 27200 доллар олган фирибгар ушланди

Самарқандда Миллий гвардияга ишга киритиб қўяман, деб 27200 доллар олган фирибгар ушланди. У яна 300 доллар талаб қилиб, пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга туширилган.

Тошкентда маст ҳайдовчи бошқараётган машина бетон тўсиққа урилди, йўловчиси ҳалок бўлди
18 август 2020, 18:09

Тошкентда маст ҳайдовчи бошқараётган машина бетон тўсиққа урилди, йўловчиси ҳалок бўлди

Тошкентнинг Миробод туманида маст ҳайдовчи бошқараётган автомобиль бетон тўсиққа бориб урилди. Йўловчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Илон Маск дунё бойлари орасида тўртинчи ўринга чиқди
18 август 2020, 17:37

Илон Маск дунё бойлари орасида тўртинчи ўринга чиқди

Илон Маскнинг бойлиги 2020 йил бошидан 57,2 млрд долларга ўсиб, умумий 84,8 млрдни ташкил этди. Асосий сабаблардан бири йил бошидан Tesla компаниясининг акциялари 339 фоизга ўсганлиги бўлди.

Атаулла Худайбергенов оламдан ўтди
18 август 2020, 17:33

Атаулла Худайбергенов оламдан ўтди

Нукусда Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган саноат ходими Атаулла Худайбергенов ҳаётдан кўз юмди.

Қашқадарёда рағбат пулини ололмаётган тиббиёт ходимлари вилоят ҳокимлиги биноси олдида тўпланди
18 август 2020, 17:15

Қашқадарёда рағбат пулини ололмаётган тиббиёт ходимлари вилоят ҳокимлиги биноси олдида тўпланди

Қашқадарёда рағбат пулини ололмаётган тез ёрдам ҳайдовчилари ва ҳамширалар вилоят ҳокимлиги биноси олдида тўпланди. Вилоят ҳокимлиги мурожаатчиларнинг аксарияти диспечерлар экани ва уларнинг рағбатлантирилувчилар рўйхатида йўқлигини маълум қилди.

17 августни Тошкент шаҳри куни деб эълон қилиш таклифи билдирилди
18 август 2020, 15:54

17 августни Тошкент шаҳри куни деб эълон қилиш таклифи билдирилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши 17 августни шаҳар куни деб эълон қилиш ва ҳар йили ушбу байрамни кенг нишонлаш таклифини илгари сурди.

Мактаб ва болалар боғчалари очилишига тайёргарлик кўрилмоқда
18 август 2020, 14:29

Мактаб ва болалар боғчалари очилишига тайёргарлик кўрилмоқда

Таълим муассасаларида амал қилувчи санитария меъёрлари ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертизасидан ўтказилганидан кейин болалар боғчалари ва мактаблар фаолиятини бошлашга рухсат берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг