18 август куни Ўзбекистонда 591 та коронавирус ҳолати аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Сурхондарё, Андижон, Навоий ҳамда Фарғона вилоятларида жами 643 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 36 518 нафар бемордан 32 223 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4052 нафар бемордан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.