Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши 17 августни шаҳар куни деб эълон қилишни таклиф қилди.

«17 август — Тошкентнинг пойтахт сифатида таваллуд куни. Шаҳар кунини белгилаш ҳақида гап-сўзлар анчадан бери юради — Тошкент ҳануз ўз байрамига эга эмас», — дейилади кенгаш хабарида.

Байрамни ҳар йили 17 августдан кейинги яқин якшанба куни кенг нишонлаш таклиф этилди.

Маълумот учун, 90 йил олдин, 1930 йил 17 августда Ўзбекистон пойтахти Самарқанддан Тошкентга кўчирилган.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Самарқанд, Фарғона, Олмалиқ ва бошқа шаҳарларида шаҳар куни нишонлаб келинади.