Самарқанд вилоятининг Ургут туманида «Москвич-412» ҳайдовчиси М. А. (1991 й. т.) йўлни велосипедда кесиб ўтмоқчи бўлган беш ёшли З. Ш. ни уриб юборди, дея хабар қилди вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Ҳодиса 17 авгус куни тахминан 16:00 да «Ипакли» маҳалласининг ички йўлида содир бўлган.

Бола олган тан жароҳатлари туфайли туман шифохонасида ҳаётдан кўз юмган.

Ургут туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига олиб келса) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Худди шунга ўхшаш ҳолат 13 август куни Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида ҳам содир бўлган эди. Nexia-2 ҳайдовчиси автомобилни маст ҳолатда бошқариб, велосипедда кетаётган икки болани уриб юборган ва уларнинг ўлимига сабабчи бўлган эди.