Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Авария 17 август куни тунги 2:50 ларда Кичик ҳалқа йўлида содир бўлди. 36 ёшли Spark ҳайдовчиси Акромжон М. автомобилни маст ҳолатда бошқариб, ажратиб турувчи бетон тўсиғига бориб урилган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди, автомобиль йўловчиси — 32 ёшли Фарруҳ С. — олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этди.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига олиб келса) бўйича жиноят иши қўзғатилди.