«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 20 августдан маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланишини маълум қилди.

Аввалроқ 15 августдан Тошкентдан Самарқанд, Қарши ва Бухоро шаҳарларига Afrosiyob поездлари қатнови, шунингдек, Тошкент — Андижон рейси қайта тикланиши ҳақида хабар қилган эдик.

Қайта тикланадиган поезд рейслари

20 август

06:05 дан Тошкент жанубий вокзалидан 92-сонли Тошкент — Андижон;

14:34 дан Андижон вокзалидан 391-сонли Андижон — Бухоро;

21 август

21:04 дан Бухоро вокзалидан 392-сонли Бухоро -Андижон;

22:50 дан Тошкент жанубий вокзалидан 82-сонли Тошкент — Сариосиё;

22 август

16:00 дан Сариосиё вокзалидан 81-сонли Сариосиё — Тошкент;

14:30 дан Андижон вокзалидан 397-сонли Андижон — Термиз;

23 август

15:25 дан Термез вокзалидан 398-сонли Термиз — Андижон;

14:34 дан Андижон вокзалидан 393-сонли Андижон -Хива;

25 август

13:08 дан Хива вокзалидан 394-сонли Хива — Андижон;

26 август

14:34 дан Андижон вокзалидан 91-сонли Андижон -Тошкент.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

Айни вақтда Sharq ва Nasaf поездлари қатновини қайта тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда, дея қайд этди компания.

Йўловчилар учун ниқоб тақиш ва бошқа санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш талаби сақлаб қолинади.