Ўзбекистондан Россияга парвозлар апрель-май ойларида тикланиши мумкин — транспорт вазири ўринбосари
2 март 2021, 18:21

Ўзбекистондан Россияга парвозлар апрель-май ойларида тикланиши мумкин — транспорт вазири ўринбосари

Ўзбекистон Россия билан мунтазам парвозларни тиклаш учун Россия Федерациясининг махсус комиссиясига мурожаат хати юборди. Парвозлар апрель-май ойларида тикланиши кутилмоқда.

Маҳаллаларда талабабай юришлар бошланди — Aбдуқодир Тошқулов
2 март 2021, 18:14

Маҳаллаларда талабабай юришлар бошланди — Aбдуқодир Тошқулов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов ОТМлардаги муаммоларни ўрганиш ва маҳаллаларда «талабабай» юриш бошланганини маълум қилди. Ижарада турувчи талабалар яшил, сариқ ва қизил рангларга ажратилиши қайд этилди.

Сергей Лавров «Спутник V» вакцинаси Ўзбекистонда рўйхатга олинганини айтмоқда
2 март 2021, 17:44

Сергей Лавров «Спутник V» вакцинаси Ўзбекистонда рўйхатга олинганини айтмоқда

«Спутник V» вакцинаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, вакцина Ўзбекистонда тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилган. Лекин вакцина Ўзбекистонда фақат сертификацияланган.

3 мартдан Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti хариди учун шартнома тузиш мумкин бўлади
2 март 2021, 17:42

3 мартдан Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti хариди учун шартнома тузиш мумкин бўлади

Ўзбекистонда 3 мартдан бошлаб Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартнома бериш жараёни қайта тикланади.

Қорақалпоғистон Экология қўмитаси раиси тайинланди
2 март 2021, 17:32

Қорақалпоғистон Экология қўмитаси раиси тайинланди

Абдирахман Сапаров Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси тайинланди.

«Chevrolet Onix» автомобили 9 мингдан 12 минг АҚШ долларигача баҳоланмоқда
2 март 2021, 17:13

«Chevrolet Onix» автомобили 9 мингдан 12 минг АҚШ долларигача баҳоланмоқда

«Chevrolet Onix» машинасининг Ўзбекистондаги нархи 9−12 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда. Ушбу модель 2022 йилнинг 4 чорак якунида локализация қилинади.

Aлкоголли маҳсулотларнинг нархи ошиши мумкин
2 март 2021, 16:52

Aлкоголли маҳсулотларнинг нархи ошиши мумкин

Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотларнинг энг кам улгуржи ва чакана нархларини ошириш таклиф этилмоқда.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи бор арзонламоқда
2 март 2021, 16:40

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи бор арзонламоқда

Долларнинг расмий курси 17 сўмга арзонлади ва жами 10 500 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

Юридик университет талабаси қурилиш объектида вафот этди
2 март 2021, 16:34

Юридик университет талабаси қурилиш объектида вафот этди

Тошкент давлат юридик университетининг 3-босқич талабаси Баҳодир Бозоров ҳам ишлаб, ҳам яшаётган қурилиш объекти ҳудудида бахтсиз ҳодиса туфайли ҳаётдан кўз юмди.

2021 йили Ўзбекистонда ўтадиган футбол учрашувларида VAR тизимидан фойдаланишга рухсат берилди
2 март 2021, 16:19

2021 йили Ўзбекистонда ўтадиган футбол учрашувларида VAR тизимидан фойдаланишга рухсат берилди

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 2021 йилги футбол учрашувларида VAR тизимидан фойдаланиш рухсат берилди.

2020 йилда Тошкент йўлларини яхшилаш учун 492,8 миллиард сарфланган
2 март 2021, 14:54

2020 йилда Тошкент йўлларини яхшилаш учун 492,8 миллиард сарфланган

2020 йил давомида Тошкент шаҳрида 492,8 миллиард сўм маблағ эвазига кўчаларда қурилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Фарғона вилоятига янги прокурор тайинланди
2 март 2021, 14:54

Фарғона вилоятига янги прокурор тайинланди

Фарғона вилояти прокурори лавозимига Бахтиёр Исмоилов тайинланди. Бундан аввал у Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.

Никоҳга кириш жараёнини мураккаблаштириш таклиф этилмоқда
2 март 2021, 13:41

Никоҳга кириш жараёнини мураккаблаштириш таклиф этилмоқда

ФҲДЁга ариза топширгандан сўнг, 1 ойлик муддатни 3 ойга узайтириш таклиф этилди. Ушбу таклиф ажримлар сони ортиб бораётгани сабабли, ёшларнинг бир-бирини яхшироқ таниб олиши учун илгари сурилмоқда. «Никоҳдан ўтиб, сўнг фарзандини тирик етим қилгандан кўра, уч ойлик муддатда бир-бирига маъқул келмаса, ўз йўлида давом этгани маъқул», — дея таъкидланди.

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди
2 март 2021, 12:53

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалди коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди. Элчининг маълум қилишича, Қозоғистон ОАВларида ушбу вакцина ҳакида маълумотлар берилиб борилмоқда ва мамлакатга уни етказиш бўйича таклиф киритилиши мумкин.

Президент Намангандаги Меҳрибонлик уйида бўлганида бағрига босган қиз оиласига қайтди
2 март 2021, 12:49

Президент Намангандаги Меҳрибонлик уйида бўлганида бағрига босган қиз оиласига қайтди

Президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги 26-Меҳрибонлик уйига ташрифи чоғида бағрига босган қизалоқ оиласига қайтди.

Саудия Арабистони коронавирусга қарши эмланган зиёратчиларни ҳаж сафари учун киритади
2 март 2021, 12:23

Саудия Арабистони коронавирусга қарши эмланган зиёратчиларни ҳаж сафари учун киритади

Саудия Арабистони ҳукумати коронавирусга қарши эмланган инсонларга кичик ва катта ҳаж зиёратлари учун рухсат беришга қарор қилди. Мамлакат ўтган йил ноябридан 50 ёшдан катта бўлмаган зиёратчиларни манфий натижали ПЗР-тест билан Умра зиёрати учун киритишни бошлаган эди.

Меҳриддин Абдуллаев «Бунёдкор» футбол клуби президенти этиб тайинланди
2 март 2021, 11:51

Меҳриддин Абдуллаев «Бунёдкор» футбол клуби президенти этиб тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» ҳолдинг корпорацияси раиси Меҳриддин Абдуллаев «Бунёдкор» футбол клубининг президенти бўлди. Компания жамоага ҳомийлик қилади.

15 минг АҚШ доллари эвазига Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди
2 март 2021, 10:41

15 минг АҚШ доллари эвазига Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетига фуқарони 15 минг АҚШ долларига киритиб қўмоқчи бўлган шахс ушланди. Фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бухоро вилояти ҳокими ўз штабини вагонда ташкил этди
2 март 2021, 10:27

Бухоро вилояти ҳокими ўз штабини вагонда ташкил этди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Олот туманида аҳоли билан мулоқот қилиш, муаммоларни ўрганиш учун ўз штабини вагонда ташкил этди. Шу билан бирга, ҳоким ўрганишлар давомида мазкур вагонда яшаши ҳам маълум қилинди.

2021 йилда Сирдарё вилоятида 25,5 трлн сўмлик 737 та лойиҳа амалга оширилади
2 март 2021, 05:43

2021 йилда Сирдарё вилоятида 25,5 трлн сўмлик 737 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Сирдарё вилоятида амалга ошириш кўзланган 25,5 трлн сўмлик 737 та лойиҳа тақдимоти билан танишди. Лойиҳалар натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, Мирзаобод туманида Гужарат саноат зонасини ташкил этиш ҳам режа қилинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг