Ўзбекистон майдонларида 2021 йилги мавсум учрашувларида VAR тизимидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ФИФA мутахассисларининг ўзаро музокаралари ижобий якун топди. Бу ҳақда ЎФА матбуот химати хабар бермоқда.

Тизимдан фойдаланиш бўйича ФИФA VAR платформасига зарур меъёрий ҳужжатлар ўз вақтида юкланди. Шунингдек, видео ёрдамчи ҳакамлар бригадасининг 2020 йилги футбол ўйинларида қайд этган натижалари ҳисоботи ФИФA томонидан қабул қилинди.

Шу сабабли, ФИФA 2021 йилги мавсум давомида ЎФA ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 20 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон кубогининг финал учрашувида VAR тизими синов тарзида қўлланилган эди.