2 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилаётган «Ҳукумат соати»да талабаларни турар жойи билан таъминлаш масаласида чиқиш қилди.

Вазир ўз чиқиши давомида, ишчи гуруҳлар тузилиб, эндиликда маҳаллаларда талабабай юриш бошланганини маълум қилди.

Шунингдек, Тошқулов ижарада турувчи талабалар ҳам яшил, сариқ ва қизил рангларга ажратилишини қайд этиб ўтди.

Вазирнинг айтишича, у талабалар ётоқхонасига бориб, ўша ердаги бир талаба билан суҳбатлашгани, тунни талабалар ётоқхонасида ўтказганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирида ижарада яшаб келган 5 нафар талаба ўткир заҳарланиш аломатлари билан жонсиз ҳолда топилган. Шунингдек, Тошкент давлат юридик университетининг 3-босқич талабаси ҳам ишлаб, ҳам яшаётган қурилиш объекти ҳудудида йиқилиб вафот этган.