Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев таъкидлашича, Россия махсус комиссияси томонидан белгиланган барча мезонларга Ўзбекистон жавоб беради. Республикада мунтазам парвозларни тиклаш учун асослар бор, дея хабар бермоқда «Спутник Узбекистан» нашри.

Хабарга кўра, мунтазам парвозларни тиклаш учун Россия Федерациясининг махсус комиссиясига мурожаат хати юборилган.

«Мен шошилмайман, лекин март-апрель ойларида ижобий натижа бўлади деб ўйлайман. Ҳозирча биз мамлакатда эпидемик вазият ҳақида тўлиқ маълумот берган бўлсакда, жавоб ололмадик», — деди Чориев.