Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов 2 март кунини «Давлатбой» маҳалласидаги вагон — штабда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан бошлади, дея хабар бермоқда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.


Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


Маълумотга кўра, мазкур штабда Ботир Зарипов яшаб, олотликларнинг муаммоларини ўрганмоқда. Уларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда.