Ўзбекистонда 3 мартдан бошлаб Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартнома бериш жараёни қайта тикланади. Бу ҳақда Aсакадаги автозаводга уюштирилган пресс-тур давомида UzAuto Motors масъуллари маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш шартномалар бериш вақтинча тўхтатилгани февраль ойи бошида маълум бўлган эди. Бунга UzAuto Motors дилерлари шартномалар ва автомобилларни етказиб бериш бўйича янги бошқарув тизимига ўтаётгани сабаб қилиб кўрсатилган эди.

Aввалроқ UzAuto Motors Equinox етказиб беришни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.