Молия вазирлиги алкоголли маҳсулотларнинг нархини ошириш бўйича қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Унга кўра, 15 мартдан Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, янги миқдорларни белгилаш таклиф этилмоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, спиртли ичимликларнинг (пиводан ташқари) қуйидаги нархлари белгиланиши мумкин.

Винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи — 11 200 сўм (илгари 9 400 сўм);
  • энг кам чакана нарх — 13 200 сўм (илгари 11 200 сўм).

Конякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи — 41 200 сўм (илгари 33 000 сўм);
  • энг кам чакана нарх — 49 400 сўм (илгари 39 000 сўм).

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи — 28 600 сўм (илгари 24 000 сўм);
  • энг кам чакана нарх — 34 400 сўм (илгари 28 500 сўм).

Мазкур қарор муҳокамаси 16 мартга қадар давом этади. Қарор лойиҳасида унинг кучга кириш санаси 2021 йил 15 мартдан бўлиши айтилган.