Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
25 март 2021, 15:13

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.

Қирғизистон бош вазири Тошкентга келди
25 март 2021, 14:44

Қирғизистон бош вазири Тошкентга келди

Қирғизистон Бош вазири Улугбек Марипов Тошкентга икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишига ташриф буюрди. Аэропортда уни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов кутиб олди.

Истанбул Тошкент кўчаларини ободонлаштиришга кўмаклашади
25 март 2021, 14:08

Истанбул Тошкент кўчаларини ободонлаштиришга кўмаклашади

Истанбул ва Тошкент ўртасида ободонлаштириш соҳаси бўйича меморандум имзоланди. Шаҳарлар гул ва кўчатларни экишнинг янги технологиялари, йўл қурилиши, кўприкларни сақлаш бўйича ҳамкорлик қилади.

Японияда Олимпия машъаласи эстафетаси бошланди
25 март 2021, 13:25

Японияда Олимпия машъаласи эстафетаси бошланди

Японияда Олимпия машъаласи эстафетаси старт олди. У мамлакатнинг барча 47 префектураларида бўлиб ўтади ва Токиода тугайди.

Самбо бўйича 2021 йилги Жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади
25 март 2021, 11:27

Самбо бўйича 2021 йилги Жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади

Спорт ва жанговар самбо бўйича Жаҳон чемпионати 12−14 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Спортчилар 21 медаллар тўплами учун кураш олиб борадилар.

«Амирсой» дам олиш маскани яқинида йўл чўкиш ҳолати кузатилди
25 март 2021, 10:53

«Амирсой» дам олиш маскани яқинида йўл чўкиш ҳолати кузатилди

Бўстонлиқ тумани «Амирсой» дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг 19−20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилди. Транспорт ҳаракати тўхтатилиб, дам олишга бормоқчи бўлганлардан сиҳатгоҳ томон ҳаракатланмаслик сўралмоқда.

ЖССТ Тожикистонда полиомиелит эпидемияси ҳақида хабар берди
25 март 2021, 10:06

ЖССТ Тожикистонда полиомиелит эпидемияси ҳақида хабар берди

Тожикистонда полиомиелит эпидемияси тарқалиши эълон қилинди, 2-турдаги полиовирус билан касалланган болаларда фалаж касаллигининг тўртта ҳолати қайд этилди. ЖССТ эпидемияни иккинчи даражали фавқулодда ҳолат деб таснифламоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 март 2021, 21:09

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда ҳужум қуролларини сотишга тақиқ қўйилиши мумкинлиги, Словакияда ҳукумат инқирози сабабли бир неча вазирнинг истеъфоси, Германияда Пасха таътилларидаги чекловларнинг бекор қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Манзилли дастурларга ажратилган 10 трлн сўмдан 845 млрд сўми талон-торож қилинган
24 март 2021, 20:30

Манзилли дастурларга ажратилган 10 трлн сўмдан 845 млрд сўми талон-торож қилинган

Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида бош прокурор ўринбосари 2020 йилда Ўзбекистонда манзилли дастурларга йўналтирилган 10 трлн сўмнинг 845 млрд сўми талон-торож қилинганига эътибор қаратди.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 3 млрд доллар ажратилади — президент
24 март 2021, 20:06

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 3 млрд доллар ажратилади — президент

Жорий йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ҳамда ипотека дастурларини молиялаштиришга 3 млрд доллардан зиёд маблағ йўналтирилади. Президент ушбу маблағлар ташқи қарз кўпаймаган ҳолда ажратилишини маълум қилди.

Мамлакатда энг оғир аҳволга тушиб қолган 796 та қишлоқ ва 188 та шаҳар маҳалласи мавжуд
24 март 2021, 19:30

Мамлакатда энг оғир аҳволга тушиб қолган 796 та қишлоқ ва 188 та шаҳар маҳалласи мавжуд

Президент республикада энг оғир аҳволга тушиб қолган 796 та қишлоқ ва 188 та шаҳар маҳаллалари мавжудлигини айтди. 4 мингдан зиёд маҳалланинг электр таъминоти қониқарсиз аҳволда.

Шерзод Aсадов президент матбуот котиби этиб тайинланди
24 март 2021, 18:44

Шерзод Aсадов президент матбуот котиби этиб тайинланди

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган Шерзод Aсадов президент Aдминистрацияси раҳбарининг ўринбосари — президент матбуот котиби этиб тайинланди.

Самарқандда янги мактаб очилди — бу вилоятдаги энг йирик мактаб
24 март 2021, 17:33

Самарқандда янги мактаб очилди — бу вилоятдаги энг йирик мактаб

Самарқандда деярли 1700 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди. Бу вилоятдаги энг йирик мактаб ҳисобланади. Мактабда 60 та ўқув хонаси, иккита спорт зали, шунингдек, футбол, волейбол майдонлари ва теннис корти мавжуд.

Бухоро ва Жиззах нефть базаларида — йирик дебиторлик қарзлари мавжуд
24 март 2021, 16:52

Бухоро ва Жиззах нефть базаларида — йирик дебиторлик қарзлари мавжуд

Бухоро ва Жиззах нефть базаларида молиявий интизом бузилганлиги — камомад ва ходимларга асоссиз тўловлар, шунингдек, дебиторлик қарзлари (33 млрд ва 35 млрд сўмдан ортиқ) аниқланди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
24 март 2021, 16:17

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расми курси 11,48 сўмга кўтарилди ва жами 10 507,68 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.

Янгиҳаётда 8 ойлик чақалоқни 10 минг AҚШ долларга сотган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
24 март 2021, 15:49

Янгиҳаётда 8 ойлик чақалоқни 10 минг AҚШ долларга сотган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Янгиҳаёт туманида 8 ойлик чақалоғини 10 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди.

Ўзини президент Администрацияси раҳбари деб таништирган шахс пул эвазига ёрдам таклиф қилган
24 март 2021, 15:44

Ўзини президент Администрацияси раҳбари деб таништирган шахс пул эвазига ёрдам таклиф қилган

Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Facebook сайтида Ўзбекистон президентининг сохта аккаунтини рўйхатдан ўтказиб, ўзини президент Администрацияси раҳбари деб таништирган. Шу билан бирга, одамларга муаммоларини маълум миқдордаги пул эвазига ҳал қилишда ёрдамни таклиф қилган.

Электр таъминотига уланиш учун йиғим жорий қилиш таклифи Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилмаган
24 март 2021, 14:27 1

Электр таъминотига уланиш учун йиғим жорий қилиш таклифи Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилмаган

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Энергетика вазирлигининг тадбиркорларнинг электр тармоғига уланиши учун бир марталик 14,7 млн сўмгача бўлган тўловни жорий этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини келишилмаганини маълум қилди. Лойиҳанинг дастлабки версиясида тўловлар камроқ миқдорда бўлган, қолаверса, унда маиший истеъмолчиларнинг ҳам тўлов қилиши назар тутилган эди.

Ярим-яланғоч ҳолда сумалак пиширган аёлларнинг 3 нафари 15 суткага қамалди
24 март 2021, 14:11

Ярим-яланғоч ҳолда сумалак пиширган аёлларнинг 3 нафари 15 суткага қамалди

Наврўз куни ярим-яланғоч ҳолда сумалак пиширган олти аёл маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан уч нафари 15 суткага қамалди.

UzAuto Motors янги Equinox ва Tracker нархларини эълон қилди
24 март 2021, 13:18

UzAuto Motors янги Equinox ва Tracker нархларини эълон қилди

UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Equinox ва Chevrolet Tracker моделларини сотувга чиқаришни бошлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг