Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Истанбул Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ҳамкорлик ва тажриба алмашишга қаратилган меморандум имзоланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Томонлар шаҳарларни ободонлаштиришда қўлланилаётган янги услублар, гул ва кўчатларни экиш ҳамда парваришлашнинг янги технологиялари борасида фикр алмашдилар.

Шунингдек, йўл қурилиши, кўприкларни сақлаш ва таъмирлаш, суғориш тизимларини такомиллаштириш борасидаги янгиликлар ва уларни иқлим шароитига мос равишда амалиётга жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Меморандумга кўра, тизимлар қўшма лойиҳаларни амалга оширадилар ва соҳа мутахассислари ўртасида малака алмашинувлари бўлиб ўтади, дейилади хабарда.