«Газета.uz» мухбири хабар беришича, Шерзод Aсадов президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари — президент матбуот котиби этиб тайинланди.

Бунга қадар Шерзод Асадов ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Олдинроқ у мамлакатнинг Австриядаги элчиси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакил бўлиб ишлаган.