Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган, «Амирсой» сиҳатгоҳига олиб борувчи йўлнинг 3-километрида, 19−20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилди. Бу хақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирда транспорт воситалари ҳаракати ушбу автомобиль йўлида вақтинча тўхтатилди.

Фото: ЙҲХББ

Шу сабабли, дам олишга борувчилар туман ҳудудидан ўтган 4R-6 «Тошкент-Чимён» автомобиль йўлининг 72-километрида ортга қайтарилмоқда.

Дам олишга боришни режа қилган фуқаролардан вақтинча «Амирсой» томон ҳаракатланмаслик сўралади, дейилади хабарда.