Ўзбекистонда энг оғир аҳволга тушиб қолган 796 та қишлоқ ва 188 та шаҳар маҳаллалари мавжудлигини айтди. Бу ҳақда айни дақиқаларда президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар қилди «Газета.uz» мухбири.

Шунингдек, 137 та маҳалладаги 431 та икки қаватли уйлар авария ҳолатида. Худди шу каби, 4 мингдан зиёд маҳалланинг электр таъминоти қониқарсиз аҳволда.

Қишлоқларга инфратузилма борсагина, тадбиркорлик ривожланишини, қўшилган қиймат яратилишини барча раҳбарлар чуқур англаб етиши керак.

Шу сабабли, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари, мутлақо янги ёндашувлар асосида шакллантирилди.

«Топшириғимга кўра, 206 та туман ва шаҳар ҳокимлари, йўл, электр, коммунал хизмат ва тадбиркорликка масъул раҳбарлар билан бирма-бир гаплашилиб, қишлоқ ва маҳалла аҳолиси билан маслаҳат қилиниб, 8 мингта маҳаллада бажарилиши лозим бўлган аниқ ишлар белгилаб олинди», — деди президент.

Бунда, ободончилик билан бир қаторда, «темир дафтар», «аёллар» ва «ёшлар» дафтарларига янги ишлаб чиқариш объектлари, иш ўринлари яратиш, аҳолини ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш орқали, уларни ушбу рўйхатлардан чиқариш масалалари ҳам кўзда тутилган.