21 март куни ижитмоий тармоқларда 6 нафар аёлнинг ярим-яланғоч ҳолда сумалак пиширгани акс этган видео тарқалган эди. 23 март куни Урганч шаҳар жиноят ишлари бўйича суди олти нафар аёлнинг ярим-яланғоч ҳолда сумалак пишириш иши бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ хабар берди.

Aёлларнинг 3 нафари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича айбдор деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Жазо 23 март соат 11:30 дан бошлаб ҳисобланади. Шунингдек, қамоқда сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун суткасига БҲМнинг 15% миқдорида жами 551 200 сўм ундирилиши белгиланди.

Яна уч нафар аёл Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси бўйича айбдор деб топилиб, оилавий аҳволи, фарзандлари борлиги инобатга олиниб, БҲМнинг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди